Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
-боб. Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тартиби
Download 80.06 Kb.
|
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)
3-боб. Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 14. Давлат шериги минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 07/20/4581/0098-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 15. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни Вазирлик расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий органларининг даврий босма нашрларига ва «Мактабгача таълим методикаси» журналига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва бошқа манбалар орқали тарқатади. (15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон) 16. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: давлат шеригининг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ва электрон почта манзили; объект номи, жойлашган ери, сони, тавсифи; давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари; давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми; танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой; танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда). 17. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради: юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса); танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза; Олдинги таҳрирга қаранг. хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи ўз улуши миқдоридаги маблағнинг банк депозитларида мавжудлиги ва ушбу маблағ фақат нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши учун йўналтирилишини кафолатловчи ҳужжат; (17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф; (17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар; (17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон) хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди. 18. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилиш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади. Шунингдек танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади. Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади. Танловнинг захирадаги ғолиби билан битим танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда тузилади. 19. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда, танлов ўтказилмайди, қарор эса иштирокчи аризасини ва аризага илова қилинадиган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича Комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия хусусий шерикнинг таклифлари танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади. 20. Давлат шериги Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда ўз расмий веб-сайтига ахборот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт. 21.Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у қарор устидан судда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Download 80.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling