Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш ва тугатиш тартиби


Download 80.06 Kb.
bet9/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

4-боб. Битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш ва тугатиш тартиби
22. Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.
23. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар келтирилган бўлиши керак:
хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;
битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида ахборот;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;
инфратузилмавий объектлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;
хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат субсидияларини ажратиш зарур бўлса, мактабгача таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнайдиган болалар сони тўғрисидаги ҳисоботларни ва тўлов ҳужжатларини хусусий шерик томонидан тақдим этиш тартиби;
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;
давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилотидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;
(23-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;
битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;
хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;
битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби.
Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.
24. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.
25. Агар зарур бўлса, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.
26. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида Вазирлик расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон)
28. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олади, бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакллари мустасно.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
30. Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир мактабгача таълимни тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;
суднинг ҳал қилув қарори бўйича.
31. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
хусусий шерик банкрот бўлса ва тугатилса;
давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;
хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим бир йилдан кейин бекор қилинади.
32. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.
Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling