Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


-боб. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш


Download 80.06 Kb.
bet17/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

12-боб. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш
(12-бобнинг номи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
93. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
(93-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
94. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:
юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;
ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;
санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;
хусусий шерик педагогика ходимларининг олий ёки ўрта махсус педагогик маълумоти борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
95. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.
96. Битим хусусий шерик лицензия олган кундан бошлаб кучга киради.
97. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт;
Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:
мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;
фойда олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;
(97-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилотининг директорлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга. Ушбу имтиёз фақат шу бобга тегишли бўлиб, бошқа мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик шаклларига татбиқ этилмайди.
(97-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
98. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда тарбияланувчилар умумий сонининг 35 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун камида 30 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш юклатилади. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.
(98-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling