МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(4-ҳафта)
1-мавзу
|
Конституция нормалари инсон ҳимоясида
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
20-модда.
(бешинчи қисм) Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
|
Тезислар
|
Судларда маъмурий орган мансабдор шахси хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топишга доир
2021 йилда кўрилган ишларнинг 2 317 тасида (умумий кўрилган ишларнинг 44%) фуқаролар фойдасига қарор чиқарилган. Ушбу кўрсаткич 2022 йилда 48% етган.
Кўриниб турибдики, судлар томонидан инсон фойдасига талқин қилиш кўрсаткичи жуда паст, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалдаги қонунчилик базасини мустаҳкамлаш тақозо этилади.
Тан олиб айтиш керакки, давлат органлари олдида қонунчиликдаги ноаниқликлар юзасидан инсонлар ҳуқуқлари кафолатлари Конституция даражасида кафолатланмаган. Ушбу ҳолат фуқароларнинг бирон-бир давлат органи билан тўқнаш келган тақдирда қонунчиликдаги зиддиятлар давлат органи фойдасига талқин қилиниши ҳаммамизга маълум.
Конституцияда инсоннинг давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар фақат инсон фойдасига талқин қилиниши, шу жумладан судларда кўрилаётган ишларда фақат инсон қадри биринчи ўринга қўйилишига ҳамда ушбу ҳуқуқ ва кафолатларни бирон-бир давлат органи ўз фойдасига талқин қилмаслигига хизмат қилади.
Агар ҳар бир қонун нормаси инсон манфаатида хизмат қилишини истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |