Мактаб директорлари ва ўҚитувчиларига тезислар (4-ҳафта)


-мавзу Эҳтиёжманд қатламни уй-жой билан таъминлаш


Download 24.13 Kb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi24.13 Kb.
#1344020
1   2   3
Bog'liq
Мактаб директорлари ва ўқитувчиларига 4 ҳафта

2-мавзу

Эҳтиёжманд қатламни уй-жой билан таъминлаш

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

47-модда.
(тўртинчи қисм) Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Тезислар

Янги Конституцияда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши ўз аксини топмоқда.
Ушбу норма эҳтиёжманд оилаларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш бўйича ҳозирда олиб борилаётган сиёсатнинг давомийлигини таъминлайди.
Айтиш жоизки, янги тартиб доирасида 2020-2022 йилларда жами 27 800 нафар фуқарога бошланғич бадал бир қисмини қоплаш учун 795,6 млрд сўм ва 38 811 нафар фуқарога 429,4 млрд сўм фоиз тўловлари бир қисми қоплаш учун субсидия ажратилган. Охирги олти йилда мамлакатимиз бўйича қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурилди.
Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳамманинг орзуси бўлсада, лекин ҳар кимда ҳам уй-жой сотиб олиш учун имкон мавжуд эмас. Мазкур масала ҳал бўлмас экан, бошқа ижтимоий соҳадаги олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзларини оқламаслиги турган гап. Айниқса, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур. Боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз аёллар, Меҳрибонлик уйи битирувчилари, ногиронлиги бўлган фарзандли оилалар – шулар жумласидандир.
Эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлаш масаласи Конституция даражасида ўз ифодасини топмоқда. Бу “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” моделининг амалдаги тасдиғидир.
Аҳолимизнинг эҳтиёжманд қатлами учун ғамхўрлик қилиш, хусусан уларни уй-жой билан таъминлаш – пировард мақсадларимиздан биридир.
Мазкур нормани қўллаб-қувватлаш объектив зарурат.




Download 24.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling