Хоразм вилояти худудида тарғибот тадбирлари ўтказиш юзасидан
ТЕЗИСЛАР
ИЧКИ ИШЛАР ВА ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг сукут сақлаш ҳуқуқи кафолатланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
28-модда. ...
(учинчи қисм)
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
...
|
Тезислар
|
Шахсни айбдорлигини исботлаш мутлақо суриштирув ва тергов органларининг бевосита вазифасидир.
Жиноят ва уни тергови ҳақида сўз борганда одамларимиз орасида шундай гап кенг тарқалган “Тергов органларига кунинг тушмасин, тушса тамом, қутула олмайсан, тергов нима деса шуни қилишга мажбур бўласан”. Энди эса тасаввур қилинг, жиноятда гумонланаётган ёки айбланаётган шахс терговчига қараб “Айбдор ёки айбсизлигимни исботлашга мажбур эмасман, бу сизнинг мажбуриятингиз!” деб турса. Тан олайлик, бундай вазиятни тасаввур қилишимиз ҳам қийин. Аслида эса айбсизлик презумпцияси ҳар бир шахсга айнан шундай дадил позицияда бўлишни кафолатлайди!
Хусусан, айбсизлик презумпциясига биноан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Одатда, шахсга нисбатан жиноят иши бошланганда у оғир руҳий ҳолатга тушади, ўзини йўқотиб қўяди, ана шу пайтда у ўз ҳуқуқларини тўлиқ англай олмайди. Айнан шундай руҳий ҳолатда оддий инсон айбдорлигини исботлаш унинг эмас, тергов органларининг вазифаси эканлигини тушунмасдан ўзига қарши кўрсатмалар бериши, афсуски, ҳаётимизда учрайдиган амалиёт.
Таклиф этилаётган норма жиноий таъқиб остидаги шахснинг сукут сақлаш ҳуқуқига эгалиги суриштирув ёки терговда унга босим ўтказиб ёки камситиб ноқонуний кўрсатма олишни чеклайди.
Сукут сақлаш ҳуқуқи Конституция даражасида мустаҳкамланмаса, сўроқ жараёнида суриштирувчи ёки терговчи томонидан турли қинғир усуллар орқали айбсиз кишига у мутлақо алоқаси бўлмаган, шу жумладан фош этилмаган жиноятларни бўйнига қўйиш каби хатарларга нуқта қўйилмайди. Оқибатда, айбсиз киши ноўрин шубҳаю гумон билан қамалиб кетишига сабаб бўлади.
Конституциямизга киритилаётган нормалар тўғридан-тўғри амал қилувчи қоидалар бўлиб, суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлашга хизмат қилади.
Тергов жараёнида инсонларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя таъминланиши учун фаол фуқаролик позициянгизни намоён этинг ва янги таҳрирдаги Конституцияни қўллаб-қувватланг.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |