3-мавзу
|
Адолатли солиқ сиёсати
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
63-модда.
(иккинчи қисм)
Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
|
Тезислар
|
Кўпчилик яхши билади, ҳар қандай давлатнинг асоси — унинг иқтисодий қудрати, оддий тилда айтганда, давлат бюджети ҳисобланади. Бюджетнинг асосий қисмини эса солиқлар ташкил этади.
Шу билан бирга, давлат ҳам фуқаролар учун ортиқча ва оғир бўлган солиқлар ёки бошқа йиғимларни жорий этмаслик бўйича кафолат бериши, бу кафолат эса қонун билан мустаҳкамланиши керак бўлади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши шарт, дея белгиланмоқда. Бу нима дегани? Бу — давлат солиқ ва йиғимлар жорий этаётганда аҳоли ёки тадбиркор уни тўлай олишига қурби етишини албатта инобатга олади. Ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади.
Охирги йилларда тадбиркорлар тўлайдиган солиқ турлари сони қисқартирилди, аҳолига, бизнесга солиқ имтиёзлари қўлланилди.
Конституцияга киритилаётган ўзгариш эса ана шундай ижобий ўзгаришлар изчил ва тизимли давом эттирилиши учун ҳуқуқий асос бўлади.
Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлишини хоҳласангиз, янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |