Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан таъминланади


Download 363.31 Kb.
bet130/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан таъминланади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

33-модда.
(учинчи қисм)
Давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
...

Тезислар

Кундалик ҳаётимизда таълимдан тортиб, савдо-сотиқгача, давлат органига мурожаат этишдан тортиб, коммунал тўловларни тўлашгача бўлган барча жараёнларни Интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистонда фуқароларимиз ва ташкилотларни Интернетга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида қилинаётган чоралар натижасида ундан фойдаланувчилар сони 2016 йилда 12,1 млн бўлган бўлса, 2022 йилга келиб икки баробарга, яъни 32 млндан ошди, шунингдек, аҳоли яшаш масканларини Интернет билан қамрови эса 2016 йилдаги 28% дан, 2022 йилда 98% га етган. Одамларимиз 400 га яқин давлат хизматларидан уйидан чиқмасдан, интернет орқали фойдаланмоқда.
Шу билан бирга, замонавий дунёда қўйилаётган янгича талаб – инсон ҳуқуқларини нафақат анъанавий шаклда (оффлайнда) таъминлаш, балки ушбу ҳуқуқларни виртуал маконда, онлайн шаклда ҳам амалга оширишга имконият яратади. Бироқ, интернетнинг юқори тезлигини таъминлаш, унинг қулайлиги ва олис ҳудудларнинг интернетга уланиш имкониятлари билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги ёшларимизнинг билим олиш ҳуқуқини чеклаши мумкин. Чунки ҳозирда таълим олиш ҳуқуқини фақат ўқув юрти биносига келиб эмас, масофадан амалга ошириш мумкин ёки электрон давлат хизматларини кўрсатиш, мурожаатларни электрон тарзда тақдим этиш учун Интернетдан фойдаланиш зарур.
Конституцияда Давлатнинг ушбу мажбуриятини белгиланиши ҳар бир шахснинг Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини, жамият ва давлатнинг эса очиқлигини таъминлашга хизмат қилади.
Агарда мамлакатимизнинг ҳар томонлама тараққиётини хоҳласак, Интернет тармоғидан фойдаланиш эркинлигини асосий инсон ҳуқуқларидан бири сифатида эътироф этилишига ҳамда янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling