Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга


Download 363.31 Kb.
bet131/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

3-мавзу

Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

21-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.
...

Тезислар

Ривожланиш, яъни камол топтириш ҳуқуқи, кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий жараён бўлиб, шахснинг фаровонлигини доимий равишда оширишни назарда тутади. Асосий қонунимизда “инсон – жамият – давлат” тамойили ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилиши натижасида давлат ва жамиятнинг сиёсий-ҳуқуқий қиёфаси ўзгармоқда.
Ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи – бу инсоннинг ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишидир. Ушбу ҳуқуқ инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, унинг бахт-саодатини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий мазмуни, барча давлат органлари фаолиятининг энг устувор мақсадига айланишига қаратилади.
Демократик ислоҳотларнинг мезони сифатида “Давлат инсон учун” тамойили белгиланиши ушбу жараёнларнинг локомотиви, қолаверса, барча бойликлар, неъматларнинг бош истеъмолчиси инсон эканлигини яна бир бор таъкидлайди. Юридик жиҳатдан шахсни эркин камол топтириш ҳуқуқи унинг ҳуқуқларини қонунчиликда кафолатлаш, сўнгра уларни таъминлаш орқали амалга оширилади.
Ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи инсоннинг ижод қилишга бўлган ҳуқуқлари асосида таълим олиш, маданий ва ижтимоий неъматлардан баҳраманд бўлиш, ўзига керакли бўлган билим ва илмни олиш ҳуқуқини ҳам англатади.
Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган олтин қоидани қонунчиликка сингдирилиши эркин камол топиш ҳуқуқини амалга ошириш ва янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling