Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги кучайтирилмоқда
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
81-модда.
Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.
Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.
Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
82-модда.
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
|
Тезислар
|
Оммавий ахборот воситалари – бугун халқ овози сифатида тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. ОАВ, блогерлик ривожланди, сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу нималарда кўринади? Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб
30 фоизга ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди.
Бироқ айрим ҳолатларда ижтимоий тармоқлар орқали баъзи жойларда ОАВ ходимларига менсимай қараш, уларнинг ўз ваколати доирасида эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраб туради. Афсуски, журналистга таҳдид қилган, унинг ишига аралашиб, фаолиятига тўсиқ қўйган масъуллар етарли даражада жавобгарликка тортилмаганлиги билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар бор.
ОАВ фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишдаги асосий мезон уларнинг эркинлигини таъминлаш ҳисобланади. Бунда, авваламбор, ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашишни тақиқловчи конституциявий норма шакллантирилиши лозим бўлади. Шу боис, Конституциямизда ОАВ нинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишига оид норма мустаҳкамланмоқда. Ушбу норма ОАВнинг ва журналистларнинг эмин-эркин, турли маъмурий босимлардан қўрқмасдан фаолият юритишини таъминлайди.
Агарда жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитининг ривожланиши ва иқтисодий тараққиётни истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |