САНЪАТКОРЛАР ВА ИЖОДКОРЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Конституцияда бадиий ижод эркинлиги кафолатланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
53-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.
...
|
Тезислар
|
Мамлакатимизда бадиий ижод эркинлигининг ҳимоя қилиш ҳамда адиблар, рассомлар, актёр ва режиссёрлар, оммавий ахборот воситалари вакилларига, шу жумладан, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда ижод аҳлини қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Биргина мисол сифатида, маданият, санъат ва журналистикани ривожлантириш ҳамда ижодкорларини қўллаб-қувватлаш бўйича "Илҳом" жамоат фонди (ушбу Фондга 20 миллиард сўм йўналтирилган)ни ташкил этилди ва "Ижодкорлар уйлари" барпо этилди.
Шу билан бирга, айрим ҳолатларда ташқаридан ижодкорлар турли босимларга дучор бўлишлари ёки уларнинг фаолиятига аралашиш ҳамда ижод эркинлигини чеклаш ҳолатлари учраб туради.
Дарҳақиқат, бадиий ижод юқори ижтимоий аҳамият касб этиб, халқимиз маънавиятини юксалтириш, айниқса ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим роль ўйнайди. Агарда Асосий қонунимизда ҳар бир шахсга бадиий ижод эркинлигининг кафолатласак, бу келажакда миллий адабиёт ва санъатимизни янги асарлар ва номлар билан бойишига, маданият ва маънавиятимизни янада юксалтиришга хизмат қилади.
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш учун маданият, санъатни ривожлантириш, ижодкорлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришни истасак янги таҳрирдаги Конституцияга овоз беришимиз керак.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |