Илмий мақола ва тезислар
Download 67.3 Kb.
|
Тезис ва макола ёз
Илмий мақола ва тезисларРЕЖА:
МАҚОЛА — публицистик жанр. Мақолада ижтимоий ҳаёт ҳодисалари чуқур таҳлил қилиниб, назарий ва оммавий жиҳатдан умумлаштирилади, давлат сиёсати, иқтисодиёт, техника, фан ва маданиятда эришилган ютуқлар, илғор иш тажрибалари оммалаштирилади, халқ хўжалигидаги нуқсонлар танқид қилинади. Матбуотда бош Мақола, назарий ва тарғибот Мақола, муаммоли Мақола кенг қўлланади. Бош Мақола (ёки таҳририят томонидан ёзиладиган Мақола) таҳририятнинг энг масъулиятли Мақоласи бўлиб, унда ички ва халқаро ҳаётга доир муҳим масалаларни ўқувчилар оммасига етказиш вазифаси қўйилади. Бундай Мақола муайян масала юзасидан йўл-йўриқ кўрсатиши, мавжуд камчиликларни очиб ташлаши, ҳар бир ишнинг асосий ҳақиқий йулини белгилаб бериши лозим.
Президент фармонлари, Олий Мажлис қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган давлат ва ҳукумат хужжатлари, қарорлари, қонунлари даврнинг долзарб масалалари бош Мақолада очиб берилади. Назарий Мақола ва тарғибот Мақоланинг асосий вазифаси мустақиллик, миллий ғоя, истиклол мафкурасининг асослари ва принципларини; илмий Мақоланинг вазифаси фан, маданият, техника ютуқларини тушунтириш, оммалаштириш, ўқувчининг ғоявий, илмий савиясини оширишдан иборат. Муаммоли Мақола мунозара ва баҳсла-шув мазмунида бўлиб, унда бирор масала юзасидан муаллиф ўз қарашларини ўртага ташлайди.
Download 67.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling