Тезислар
|
Давлат ҳар бир фуқарога соғлиғини сақлаш ҳуқуқини рўёбга чиқармоқда.
Масалан, маҳаллада “Электрон поликлиника” тизими, шунингдек, маҳаллаларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолияти йўлга қўйилди, тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилди.
Биргина, 2023 йилнинг ҳозирги даврига қадар (2016-2023) тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 триллион сўм йўналтирилди, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўпдир. Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш учун маблағлар 12 баробар кўпайтирилди.
Яна бир мисол, 2021 йилдан бошлаб болалар учун овқатни бойитадиган қўшимчалар, витамин А ва гижжага қарши антигельминт препаратларни бепул бериш йўлга қўйилди. Ушбу ишларни давом эттирган ҳолда, 2022 йил 1 июлдан бошлаб 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилди.
Шу билан бирга, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқидан бири бўлган шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тизими оқсаш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ёки, қиш ва куз пайтида айрим ҳолатларда қатор юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунлаштириш ва эмлаш бўйича дори воситалари ўз вақтида таъминланмаяпти.
Бу эса, фуқарога берилган ҳуқуқдан тўлақонли фойдаланиш имконини бермаяпти.
Конституциямизга ҳар ким соғлиғини сақлаш ҳуқуқидан киритилган тақдирда, фуқаролар кафолатланган ҳолда мазкур ҳуқуқларидан конституция даражасида фойдаланиш имконига эга бўлади.
|