Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми


Download 363.31 Kb.
bet121/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

48-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.
...

Тезислар

Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб, бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги 2022 йилда 120 турдаги дори восита ва тиббий буюмлар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.
Ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма электрон навбат асосида берилмоқда. Энг муҳими, бу тизимга асосан, маблағлар шифохонага эмас, балки аниқ беморга ажратилмоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокринологик касалликларга чалинган беморлар ва касб касалликларига чалинган шахслар) бўйича давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш борасида муаммолар кузатилмоқда. Шунингдек, туғруқ вақтида ёрдам берадиган хизматларни кўрсатишда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш борасидаги коррупция ҳолатлари ҳалқимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.
Олий қонунимизда ҳар кимнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми ҳуқуқи белгиланса, ҳар бир фуқаро, ўзига давлат ҳисобидан бепул тарзда, кафолатли, сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш бардавом бўлади. Сурункали касаллиги мавжуд фуқароларимизга давлат томонидан ишончли тиббий ёрдам кўрсатилади.




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling