Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


БОЗОРЛАР МАЪМУРИЯТИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР


Download 363.31 Kb.
bet117/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

БОЗОРЛАР МАЪМУРИЯТИ ХОДИМЛАРИГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)

1-мавзу

Товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

67-модда.
...
(учинчи қисм)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
...

Тезислар

Бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан бири – бу эркин рақобат товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капиталнинг мамлакат бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишини кўзда тутади.
Тан олиш керак, ора-орада шундай нохуш ҳолатларга гувоҳи бўлганмиз: қайсидир амалдор қайсидир фермернинг маҳсулотини вилоятдан ташқарига чиқаришга рухсат бермаган, “фақат ўзимизда сотасан” деган. Мамлакат қонунларига ишониб, тер тўкиб етиштирган фермернинг маҳсулотини сотиш, меҳнати роҳатини кўриш вақти келганда қонунга хилоф равишда унинг фаолиятига тўсиқлар қўйилган, ҳуқуқлари чекланган. Бундай ҳолатда, фермер ўз муаммоси билан ўзи ёлғиз қолиб кетади, амалдор чиқарган қарор оқибати билан ўзи якка курашади.
Ушбу норманинг киритилиши ҳоким бўладими, вазир бўладими, ҳеч бир амалдор тадбиркор ва фермерлар маҳсулотларини бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтишига, сотилишига тўсқинлик қилишига ҳаққи йўқлигини англатади, келгусида турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи қарорлар қабул қилинишини чеклайди.
Агарда товар ва хизматларнинг чекланишига йўл қўйилмаслигини истасак, Конституцияда ушбу норма акс этилишининг тарафдори бўлайлик!




Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling