Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet2/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Шахсни қўлга олишда унга тушунарли тилда ўз ҳуқуқлари ҳамда қўлга олишнинг қонуний асоси тушунтирилади.

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

27-модда.
...
(тўртинчи қисм)
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

Тезислар

Шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши (“Миранда қоидаси”) суриштирув, тергов ва суд жараёнларида қонун бузилишига йўл қўймасликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Голливуд фильмларида кўп кўрганмиз, бирор жиноятчини ушлашса, унинг нега ҳибсга олингани ва қанақа ҳуқуқларга эгалиги тушунтирилади. Камида “Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз, ҳар бир айтган сўзингиз судда сизга қарши ишлатилиши мумкин”, деган ибора ёдимизда қолган.
Кўпчилик фуқароларимиз тергов органлари томонидан кимдир қўлга олинганида, у нима учун ушланганини айтилмаслигидан шикоят қиладилар. Одатда, ушланган шахс ўз ҳуқуқларини билмаган шароитда тергов органлари томонидан айбига иқрорлик кўрсатмалари беришга мажбурланиши хавфи катта. Айнан процессуал ушлаш вақтида инсон оғир руҳий ҳолатга тушади ва ҳуқуқий ёрдамга айниқса муҳтождир, чунки у бундай мураккаб вазиятда жиноятда айбдор ёки айбсизлигини исботлаш мажбурияти унга эмас, аксинча, тўлиқ тергов органларига юклатилганлигини англай олмайди.
Минг афсуски, фуқаролар ўз ҳуқуқларини яхши билмагани ва ҳеч ким уларга буни аниқ ва батафсил тушунтирмагани учун тергов жараёнида қонунга зид ҳолатлар кузатилади.
Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун ривожланган давлатлар Конституцияларида акс этган “Миранда қоидаси” яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши Конституцияга киритилмоқда.
Ушбу қоиданинг Конституцияга киритилиши шахсни асоссиз ушланиши, адвокат иштирокисиз ёки ўзига қарши кўрсатма беришга мажбур қилинишининг олдини олади. Ўз ҳуқуқларини яхши билган ва талаб қиладиган инсонларга нисбатан тергов вақтида зўравонлик ёки қонунга хилоф ҳаракатлар қилиш эҳтимоли албатта кескин пасаяди.
Тергов жараёнида инсонларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиниши таъминланиши учун фаол фуқаролик позициянгизни намоён этинг ва янги таҳрирдаги Конституцияни қўллаб-қувватланг.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling