1-мавзу
|
Шахсга жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
29-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
...
|
Тезислар
|
Ҳар қандай шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чақирилганда ёки ушланганда бир оз ўзини йўқотиб қўйиши, эсанкираши бор гап. Шундай вазиятда унинг ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида адвокат ёрдамидан фойдаланишни таъминлаш муҳим ўрин тутади. Бундай вазиятда адвокат ҳақиқий маънода кўмакчи, ҳимоячи сифатида шахсга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши керак.
Бугунги кунда мамлакатимизда 4,5 минг нафардан ортиқ адвокат фаолият юритмоқда. Қувонарлиси, жамиятда адвокат хизматига эҳтиёжнинг ортиб бориши, турли зиддиятли масалаларни адвокат ёрдамидан фойдаланиб ҳал этиш маданияти шаклланаётганлиги кузатилмоқда.
Ўтган йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шахс гумон қилинувчи сифатида ушлаб турилганида ёки тергов давомида сўроқ қилинганида шахсга ҳимояланиш ҳуқуқи етарли даражада таъминлаб берилмаган.
Суд-тергов фаолиятида эришилган ютуқларнинг давомийлигини таъминлаш ва ислоҳотларнинг ортга қайтмайдиган муқаррар жараён эканлиги мустаҳкамланиши учун ушбу нормани Бош қомусга киритиш зарурати мавжуд. Бусиз жиноят процессининг барча босқичларида томонларнинг тортишуви принципининг лозим даражада таъминлаб бўлмайди.
Конституцияда шахс ушланганида унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқининг алоҳида белгиланиши унга нисбатан ноқонуний ёки асоссиз айблов қўйилишидан, турли босимлардан ҳимоя қилади. Шунингдек, шахс ўз танловига кўра, яъни истаса, адвокат ёрдамидан фойдаланади, истамаса, бундай ёрдамдан воз кечиши мумкин. Борди-ю, бунга имкони бўлмаса, давлат ҳисобидан адвокат таъминланиши мумкин.
Мазкур қоида фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтиришга, уларга нисбатан турли ноқонуний ҳаракатлар содир этилишини ва асоссиз айб қўйилишини олдини олишга хизмат қилади.
Жиноят процессининг барча босқичларида инсонларнинг адвокат ёрдамидан фойдаланилишини таъминлаш учун фаол фуқаролик позициянгизни намоён этинг ва янги таҳрирдаги Конституцияни қўллаб-қувватланг.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |