Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet14/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Энг кам ойлик иш ҳақи инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлайдиган қилиб белгиланади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

42-модда.
(иккинчи қисм)
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
...

Тезислар

Ишчи қаерда ишлашидан қатъи назар – давлат ёки нодавлат ташкилотларидами, тадбиркорлик субъектларидами, иш берувчи томонидан тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори унинг муносиб турмуш даражасини таъминлаши керак. Меҳнат қилаётган ҳар бир инсон асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли маблағга эга бўлиши лозим.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нима ва у қандай белгиланади? Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун белгиланади.
Инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш деганда, инсоннинг яшаш харажатларини (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа) қоплаш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлиши тушунилади.
Бу эса ўз навбатида ойлик маошнинг энг кам миқдорини инсоннинг муносиб яшашини таъминлайдиган қилиб белгилаш заруратини юзага келтиради.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга мазкур нормани киритилиши ҳар бир инсонга тўлаб бериладиган иш ҳақи ижтимоий давлатнинг ушбу энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтарилишига хизмат қилади.
Конституциямизнинг мазкур нормасини қўллаб-қувватлаш орқали инсонларнинг кун кечириши учун етарли миқдорда ҳақ олишини таъминлаймиз.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling