Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Мулкдор мулкидан фақат суд қарори асосида маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланмоқда


Download 363.31 Kb.
bet11/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Мулкдор мулкидан фақат суд қарори асосида маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

65-модда.
...
(учинчи қисм)
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Тезислар

Тан олиш керакки, давлат органларининг айрим қарорларини ижро қилишда ўрнатилган тартибга риоя қилмаслик, мулкдорларнинг рози қилмасдан ва тегишли компенсация тўламасдан ижро ҳокимияти вакиллари томонидан мулк ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳолатлари мавжуд.
Бу эса кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлгани ҳам бор гап.
Шу боис, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мулкдан маҳрум қилиш бўйича низолар фақат суд томонидан ҳал этилиши шартлиги белгиланди.
Фуқаролар ҳар қандай мол-мулки дахлсиз ва уни олиб қўйиш фақат қонунда белгиланган тартибда бўлиши керак.
Кўриб турибсиз, мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Бу борада эски уй-жойлар, бино ва иншоотлар ўрнига янгилари қурилиши табиий ҳолат. Лекин, бу ишларни одамларимизнинг мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиб, аҳолини рози қилиб амалга ошириш керак.
Эндиликда, мулк дахлсизлигига оид ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида Конституциявий ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг мулки билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш билан боғлиқ нормаларни конституция даражасида мустаҳкамлаш зарурати туғилмоқда.
Фуқароларни мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этмаслик тўғрисидаги қоиданинг киритилиши келажакда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга туртки бўлади.
Агар хусусий мулкингиз дахлсизлиги таъминланишини истасангиз янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling