Аёллар меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
42-модда
...
(учинчи қисм) Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
|
Тезислар
|
Ҳурматли аёллар, опа-сингиллар,
Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгиланмоқда.
Давлатимизда ҳар кимга муносиб иш шароитини яратиш меҳнат ресурслари ошадиган, рақобат кучаяётган шароитда ниҳоятда бу қоида жуда муҳим ҳисобланади. Иш берувчи билан муносабатларида аёллар, айниқса ҳомиладорлар заифроқдир, улар меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашда қийинчиликларга дуч келади. Иш берувчилар аёлларни ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги уларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир қилади деган янглиш фикрда бўлиб ушбу тоифа фуқароларни ишга олмасликка ҳаракат қилади.
Охирги йилларда республикада аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш, уларни иш билан таъминлаш ва ишсизликдан ҳимоялаш, муносиб меҳнат учун муносиб иш ҳақи билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар қилинди, жумладан аёлларнинг меҳнат қилиш шароитларини яхшилаш, фарзандлар тарбиясига шароит яратиш, хавфли ва оғир ишларга жалб этмаслик борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди.
Меҳнат ҳуқуқига оид ушбу янгиликлар фуқароларимизга ҳаёти ва соғлиғи учун зарар етказмайдиган иш жойларда ишлашга, меҳнатига яраша муносиб иш ҳақи олиш, ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, хизмат уйлари, бепул тиббий хизмат, нафақа ва пенсия билан таъминланишига конституциявий кафолат яратади.
Меҳнат муносабатларида гендер тенгликнинг таъминланиши хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширади. Айни вақтда хотин-қизларнинг улуши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, саноатда 38 фоизни, тадбиркорликда 35 фоизни, олий таълимда 46 фоизни ташкил этиши ҳам уларнинг соҳалар ривожидаги эгаллаган муносиб ўрнидан далолатдир.
Ҳомиладор ва ёш болали аёлларнинг меҳнат қилишига тўсқинлик қилиш уларнинг жамият ҳаётидан ажралиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолишига сабаб бўлади.
Янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтаради ҳамда фуқароларнинг айниқса ҳомиладорлиги ёки боласи бор аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланишини кафолатлайди.
Мазкур тоифадаги аҳоли қатламини ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтиришни тақиқланиши давлатимизнинг ҳар бир фуқароси, айниқса ҳомиладор ёки боласи бор аёллар алоҳида эътиборда эканлигини амалда кўрсатади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |