3-мавзу
|
Пенсия ва нафақа миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
46-модда.
...
(иккинчи қисм) Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
|
Тезислар
|
Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар 3 баробарга ошмоқда. Айни шу мақсадда Конституциямизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, деб алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу эса ижтимоий таъминот соҳасида давлат сиёсатини юритишда маълум қоидаларга амал қилишни тақозо этади.
Давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратади ҳамда пенсия, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини белгилайди. Бироқ, амалда белгиланган пенсия, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг энг кам миқдорларини белгилашда ягона ёндашув мавжуд эмаслиги, амалиётда улар жуда ҳам кам миқдорда тўланган.
2022 йил йилда тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.
(Ёшга доир энг кам пенсия – 633 000 сўм, ногиронлик пенсиялари – 698 000 сўм, ногиронлик нафақаси – ойига 698 000 сўм)
2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 млндан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда. Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баробар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.
Пенсия, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг минимум миқдорининг камлиги ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқдан инсонларнинг тўлақонли фойдалана олмаслигига ва улар орасида турли ижтимоий тенгсизликларни келтириб чиқариши мумкин.
Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам турлари миқдорининг энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги – фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, харид қобилиятини сақлаб қолиш, соғлиғини, меҳнат қилиш салоҳиятини сақлаган ҳолда жамиятнинг ҳеч бир аъзосини эътибордан четда қолмаслигини таъминлайди.
Конституциямизнинг мазкур нормасини қўллаб-қувватлашимиз билан ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларнинг кундалик ҳаёт даражасини кафолатланишига эришамиз.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |