Акссиз солиги Равшанов Баходир Режа: Режа: - Акциз солиғининг иқтисодий моҳияти, вазифалари.
- Акциз солиғининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрни.
- Акциз солиғини тўловчилари таркиби.
- Акциз солиғини солиққа тортиш объекти ва солиқ солинадиган база.
- Акциз солиғи ставкалари ва уларнинг табақаланиш мезонлари.
- Акциз солиғи бўйича имтиёзлар таркиби.
- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарларга ҳамда Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи, уни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби.
- Акциз солиғини тўлаш муддатлари.
Қўшилган қиймат солиғининг келиб чиқиш тарихи ва афзалликлари. Давлат бюджетининг даромадларини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғи билан тўлдириш ғояси XX аср бошларида вужудга келган. Қўшилган қиймат солиғи илк бор Германияда 1919 йилда Вильгельм фон Сименс томонидан немисча мукаммаллашган айланма солиқ номи билан («Veredelte Umsatzteuer») жорий этилган. Бу солиқ тури илк бор қўшилган қиймат солиғи номи билан француз иқтисодчиси М. Лоре томонидан 1954 йилда таклиф қилинган ва 1960 йилда Кот–д–Ивуар Республикасида жорий этилиб, ушбу мамлакат солиқ тизимига солиқ тури сифатида киритилган. Шундан сўнг дунё мамлакатларида қўшилган қиймат солиғи ундириш тартиби жаҳоннинг 48 дан ортиқ мамлакатларида жорий этилган. Шарқий Европа мамлакатлари (Германия, Дания, Нидерландия, Франция, Швецария)да 60 – йилларнинг охирида, Белгия, Буюк Британия, Италия, Люксембург, Норвегияда 70 – йилларнинг бошларида ҚҚС жорий этилган ва ҳозирги кунгача амал қилиб келмоқда. ҚҚС Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги давлатларнинг 35 тасида жорий этилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам ундириб келинмоқда. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) кирган барча давлатларда 1992 йилдан бошлаб ҚҚС жорий этилган. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг дастлабки йиллик 1992 йил Давлат бюджетига ташқаридан дотация ва субвенция олмасдан тузилиши бўйича талаблар қўйилди. Бошланғич босқичда солиқ сиёсати ижтимоий иқтисодий йўналишга эга бўлган бюджет даромад ва харажатларининг тенглигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган эди. Уни мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетган бир шароитда, юқори инфляция пайтида ва давлат молия тизимидаги ўта оғир бир вазиятда амалга оширишга тўғри келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |