- Солиқдан озод этиладиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти (ЎзР Солиқ кодексининг 208-моддасига асосан);
- Солиқдан озод қилинадиган молиявий хизматлар (209-моддага асосан);
- Солиқдан озод қилинадиган суғурта хизматлари (210-моддага асосан);
- Солиқдан озод қилинадиган импорт (211-моддага асосан).
1. Товарларни (ишларни, хизматларни) қуйидаги реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади: - давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи ва йиғимлар ундириладиган хизматлар (ҳаракатлар);
- мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялашга доир хизматлар;
- беморлар ва кексаларни парвариш қилишга доир хизматлар;
- дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари, диний ашёларни реализация қилиш, диний ташкилотлар қамда бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари;
- протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар, шунингдек ногиронларга кўрсатилаётган ортопедик протезлаш хизматлари, протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун мўлжалланган инвентарларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир ишлар бўйича хизматлар;
- почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар, конвертлар;
- алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари;
- шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари.
- аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;
- гидрометеорология ва аэрология ишлари;
- геология ва топография ишлари ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |