Акссиз солиги Равшанов Баходир


Download 229.93 Kb.
bet4/13
Sana10.11.2023
Hajmi229.93 Kb.
#1762232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
soliq akssiz

Барча билвосита солиқлар каби қўшилган қиймат солиғи ҳам асосан солиқларнинг фискал фунциясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ билан тўлдириш билан боғлиқ бўлган. Қўшилган қиймат солиғи солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблағларини инфляция бўлишлигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади.

Қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистонда қўлланила бошланишининг асосий сабаби ушбу солиқ бўйича дунё ҳамжамиятининг бу борадаги тажрибаси бўлди. Ривожланган давлатларнинг тажрибасида билвосита солиқлар ривожланиб бориб, ягона қўлланиладиган солиққа, яъни ушбу давлатларда бир текисда тақсимланадиган қўшилган қиймат солиғига айланишини кўрсатади, шу билан бир вақтнинг ўзида, бирон бир товарлар гуруҳини сотилишига ҳалақит қилмайди ва иқтисодиётда молия тақсимланишини ўзгартирмайди.

Қўшилган қиймат солиғининг мамлакатимизда ривожланиш тарихи қисқа даврни ўз ичига олгани билан анча самарали фаолият кўрсатиб келмоқда ва бюджет даромадларини шакллантиришда мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бунинг асосий сабабларидан бири қўшилган қиймат солиғининг илгари амалда бўлган солиқлардан бир неча афзалликларга эгалигидир.

Қўшилган қиймат солиғининг афзалликлари.

  • ҚҚС маҳсулотнинг сотув нархига қўшилмай унинг устига қўйилиб, харидор томонидан тўлаб берилади, бу эса ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг харажатларига ва рентабеллигига таъсир этмайди;
  • Солиққа тортиш объекти маҳсулотнинг бутун ишлаб чиқариш жараёнида ягона солиқ ставкасида аниқланиши маҳсулот сотишнинг охирги босқичида солиқ суммасини йиғилиб қолишидан сақлайди ва солиққа тортиш жараёнида қайта-қайта ҳисобланишнинг олдини олади;
  • Солиққа тортиш тизимининг соддалиги солиқ органи учун ҳамда солиқ тўловчилар учун ҳам қулайлик яратади. ҚҚСни ҳисоблаш жараёнини ўз-ўзини текшириш жараёни деса ҳам бўлади, чунки кейинги сотиб олувчи аввалги таъминотчини ҳисобварақ–фактурасида тўланган солиқ суммасини белгилашда тўғри қўйилишини текшириб боради;
  • ҚҚС тармоқ ва корхоналарнинг иқтисодий фаолият турларидан, капитал жамғармасидан, ишлаб чиқариш туридан, катта-кичиклигидан қатъий назар бир хилда солиққа тортиш даражаси қўлланилади;

Download 229.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling