3-мавзу
|
Уй-жойли бўлиш ҳуқуқи
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
47-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
....
|
Тезислар
|
Орамизда “уй-жойни бузиш”, “снос” деган гапни эшитмаган ватандошимиз қолмаган бўлса керак. Айрим ватандошларимиз учун бу сўзлар “адолатсизлик” сўзи синонимига айланган.
Янги таҳрирдаги Конституциямизда юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида мулкдорларга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши лозимлиги кўзда тутилган.
Эндиликда ушбу қоида кучга киритилса, суд қарорисиз фуқароларнинг эркига зид равишда, яъни розилигисиз уй-жойдан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди.
Конституцияга киритилаётган мазкур қоида бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, инсон манфаатларини ҳимоя қилувчи оқилона ечим эканлигини тасдиқлайди.
Агар ўзимиз ва яқин қариндошимизнинг уй-жойлари асоссиз бузилиши, “снос” қилинишини хоҳламасак янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.
|
ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
Do'stlaringiz bilan baham: |