Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлайди


Download 363.31 Kb.
bet125/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлайди

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

43-модда
(биринчи қисм)
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
...

Тезислар

Фуқароларни ишсизликдан ҳимоялаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш инсонпарвар, ижтимоий давлат сиёсатининг асосий вазифаларидан биридир.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш орқали 2026 йилгача камбағалликни камида икки бараварга камайтириш белгиланган. Бунинг учун, норасмий ишлаётган 2,5 млн. фуқаронинг бандлигини легаллаштириш, аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 бараварга камайтириш, касбга ўқитиш кўламини 2 бараварга ошириш, яъни 1 млн. нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, шунингдек, ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги
5 йилда 3,5 млн. янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича муаммолар бугунги кунга қадар ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Жумладан, ишсизлар сони – 1,3 млн кишини, кейинги 10 йилликда меҳнат бозорига кириб келадиган ресурслар сони 7,5 млнга яқинни ташкил этади.
Конституцияга янги норма киритилиши иш билан таъминланмаган фуқаролар ҳақида давлатнинг мунтазам ғамхўрлик қилишига, ишсизликни камайтириш бўйича чоралар кўришига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.
Фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳақидаги нормани қўллаб-қувватлаш орқали ишсизлик муаммолари ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларини ҳал қилишни Давлатнинг зиммасига юкланишига ва келгусида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликдан чиқариш бўйича Давлат томонидан аниқ амалий чоралар кўрилишига эришамиз.






Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling