Социотипларни ўрганиш методикаси
Йўриқнома: Методикадан фойдаланишда Сиз жадвалда келтирилган мулоҳазаларни ўқиб чиқиб, уларнинг ўзига мос келишига қараб жуфт рақамлардан (1-2, 3-4, 5-6, 7-8)бирини танлаб, тартиб рақами бўйича ёзиши талаб этилади ва натижада тўрта рақамли сон ҳосил бўлади. Ҳосил қилинган сон ўша шахсга хос қайсидир шахс типини ифодалайди
Сизнинг ишга лаёқатингиз
бир хил бўлиб, фақат маълум сабабларга кўра ўзгаради. Қарорларни юқори даражада қабул қиласиз ва уларни ўзгартиришни хоҳламайсиз. Сиз белгиланган тартиб қоидага, тартиб-интизомга риоя этасиз, батартибликни ёқтирасиз.
|
Сизнинг ишга лаёқатингиз
кайфиятингизга боғлиқки, у асоссиз сабаблар туфайли ҳам ўзгариб туради. Кўтаринкилик фаолликни пасайиши билан алмашиб туради. Сиз омадга суяниб, тайёргарликсиз ҳаракат қиласиз. Сизда қатъий иш тартиби ва кўрсатмаларга амал қилиш қийин.
|
Сиз жанжал ва нохуш
ҳолатларнинг сабабаларини очиқчасига ёқтирмайсиз. Сиз ақлни туйғулардан устун қўясиз. Одамларни симпатиясига қарамай улар ҳақида ҳаққоний мулоҳаза билдирасиз. Ўзингиз ва ўзгаларнинг шахсий ҳаётига доир мавзуларни муҳокама қилишни хуш кўрмайсиз.
|
Сиз яхши муносабат
учун ишда муросага боришга мойилсиз. Сиз одамлар ўртасидаги ҳис-туйғу ва ўзаро муносабаталарга қизиқасиз. Бошқаларга ёқимли бўлиш учун тез-тез комплимент сўзлардан сўзлашга интиласиз.
|
Сиз келажакни яхши кўра
оласиз, ўтмишни тез-тез эсга оласиз. Ўзгаришларга ва янгиликка интиласиз. Тўлқинланасиз ва шубҳаланасиз, ўзингизга доимо ишонмайсиз, паришонхотирсиз. Амалиётдан кўра назарияга кўпроқ таянасиз.
|
Сиз янги кишилар билан
тез тил топишасиз, танишлар даврасини кенгайтиришга интиласиз. Сизда ўзингиздан кўра бошқаларни тушуниш осонроқ. Сиз очиқ, бошқаларга зарурат сезмайдиган ва импульсивсиз. Сиз тез-тез таваккал қилишга мойилсиз, тортинчоқ эмассиз.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |