Методикадан фойдаланиш тартиби
Download 182.12 Kb.
|
ТЕСТ Социотипларни ўрганиш методикаси (1)
11. Сенсор-этик иррационал экстраверт. Ижтимоий типи—«Сиёсатчи». Ундан пунктуаллик ва мажбурийликни; ишда изчиллик ва мантиқийликни; вазифаларни тўғри тақсимлашни; чуқур стратегик ва таҳлил қилиш қобилиятини; моддий бойликларни тақсимлашда адолатни, берган ваъдаларининг устидан чиқишни талаб этиш ва кутиш фойдасиз. Тавсия этиладиган фаолият турлари: ижтимоий соҳа; савдо (айниқса кўтара савдо); моддий ресурслар билан таъминлаш; дипломатик вакиллик, шоу-бизнес, кўнгил очар, эстрада бўйича оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
12. Интуитив-мантиқий иррационал интроверт. Ижтимоий типи —«Танқидчи». Ундан ишда тезкорликни; экстремал вазиятларда журъат ва дадилликни; меҳмондўстлик ва ғамхўрликни; ҳиссий ҳамдардликни талаб этиб ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият турлари: амалий характердаги илмий-тадқиқот фаолияти, дастурлаш; математика ва физика; макроиқтисодиёт; мураккаб муаммоларни концептуал таҳлил этиш; хавф-хатар даражасини баҳолаш; экспертиза ва прогноз; фалсафа; тарих ва археология; архив ва кутубхоначилик ишлари. 13. Мантиқий-сенсор рационал экстраверт. Ижтимоий типи —«Маъмур». Ундан вазиятга мос тарзда хулқ-атворини ўзгартиришни; одамлар билан муносабатда юмшоқлик ва дипломатияни; экстремал вазиятларда ўзини тута билишни ва совуққонликни; ностандарт ғояларни ишлаб чиқишни талаб қилиб ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият турлари ва касблар: ўзга кишиларга раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш зарур бўлган бошқарув соҳаси (барқарор вазият ва қонунлар ҳукм сурган ҳолда); иқтисодчи, банкнинг кредит бўлими ходими, фирмада ишларни тақсимловчи техник ёрдамчи; техник жараёнларни кузатиб борувчи (техникани таъмирлаш ва ишлатишни); қурилиш; қишлоқ хўжалиги; фермерлик соҳалари. 14. Этикавий-интуитив рационал интроверт. Ижтимоий типи — «Инсонпарвар». Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: ишда уддабуронлик ва ташаббускорликни; экстремал вазиятларда ҳал этувчи қарорлар қабул қилишни; катта сафарбарликни; қизиқарсиз ва манфаатсиз ишларни тез ва сифатли бажаришни, ташкилотчилик қобилиятини. Тавсия этиладиган фаолият турлари: «тугарак» кўринишидаги тарбиявий ишлар; психотерапия, фалсафий-гуманитар соҳа; портрет ва сюжетли фотография билан боғлиқ ишлар. 15. Интуитив-этика иррационал экстраверт. Ижтимоий типи — «Маслаҳатчи». Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: ишни сифатли бажаришни; ҳужжатлаштириш ишларини изчил юритишни; ўз-ўзини юқори даражада уюштиришни; бошқа одамларга самарали раҳбарлик қилишни ва вазифаларни тўғри тақсимлашни; низоли вазиятларда ҳис-ҳаёжонга берилмасликни. Тавсия этиладиган фаолият турлари: гуманитар соҳа; педагогика; санъат; журналистика; оилавий психологик маслаҳатлар; танишув хизматлари; имидж-мейкерлик; реклама. 16. Сенсор-мантиқий иррационал интроверт. Ижтимоий типи — «Уста». Ундан қуйидагиларни талаб қилиб ва кутиб бўлмайди: воқеаларга эмоционал муносабатда бўлишни ва унда бевосита иштирок этишни; омадсизлиги туфайли бошқалар томонидан айбланаётган кишига ҳамдардлик билдириш ва уни қўллаб-қувватлашни. Тавсия этиладиган фаолият турлари: хўжаликни оқилона юритиш; аниқ техникага хизмат кўрсатиш; буюмларни сифатли расмийлаштириш, ўрта бўғиндаги бошқарувчилик фаолияти; кичик бизнес; ишчи ўринларини ва интерьерани расмийлаштириш. Албатта, шахсларни типларга ажратиш нисбий, уни мутлоқлаштириш ўринли эмас. Бундан ташқари, шахс типларининг психологик хусусиятларини таҳлил этишда «ёндош типлар»га хос бўлган ўхшаш сифатлар кузатилишини, уларнинг ҳаётий тажрибаси, ақлий имкониятини эътиборга олиш лозим. Умуман, шахс психодиагностикаси жуда мураккаб бўлиб, унда хилма-хил зиддиятли қарашлар мавжуд. Шунинг учун кўпроқ амалий кузатиш натижаларига, психологияда қўлланилаётган турли амалий методикалар натижаларига таяниб, хулосалар чиқариш мақсадга мувофиқ. Download 182.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling