1.2. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ИШЛАНМАЛАРИ
1-Амалий машғулот.
Мавзу:Экология ва АММ тадқиқот усуллари
Метод ёки услуб сўзи юнонча - «бирор нарсага йўл» деган маънони англатади, кузатиш йўлидир. Ўрганилаётган объектни тўғри тасаввур этиш, фақатгина унга тўғри ёндошганда, тўғри метод-услуб танлагандагина бўлиши мумкин. Умуман, методни-қоронғуда йўлни ёритиб турувчи чироқга ўхшатишади.
Ушбу саволларга жавоб беринг:
1.Далада кузатишлар олиб бориш.
2.Далада ва лабораторияда тажрибалар.
3.Экотизмларни моделлаштириш.
Қуйидагиларга таьриф беринг:
Тажриба –
Ўсимликлар ассоциацияларини ўрганиш.
Ўсимликлар ассоциацияларини ўрганишда бошқа усуллардан ҳам фойдаланилади. Масалан:
Кимёвий усул -
Физиологик усуллар -
Ҳайвонларни экологик ўрганиш.-
Организмлар сонининг асосий кўрсаткичлари-
Экологияда организмлар сонининг қуйидаги асосий кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Турларнинг учраши. Бу 3 хил ҳолатда бўлиши мумкин:
1. Агар тур 50% дан кўп учраса -
2. 25-50% -
3. 25% дан кам учрайдиган турлар-
Мўллик-
Ҳайвонларни ҳисоблашда ўртача ва бир мартали мўллик фарқланади. Бундай текширишларда мўллик кўпинча аҳоли зичлиги деб юритилади.
Доминантлик -
Қоплам -
Зичлик индекси –
Уй вазифаси: Биосферанинг тузилиши мавзусини ўқиб келиш.
2-Амалий машғулот
Мавзу:Биосфера тузилиши.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Литосферага таъриф беринг.
2. Гидросфера таъриф беринг.
3. Атмосфера ҳақида тушунча беринг.
4. Биосфера ҳақида тушунча.
Жадвални тўлдиринг:
Сайёрамиздаги барча тирик организмлар йиғиндисини В.И.Вернадский тирик модда деб атайди. Тирик моддаларнинг энг муҳим хусусиятлари эса унинг умумий вазни, кимёвий таркиби ва энергияси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |