Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар
Download 0.82 Mb.
|
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Симметрияловчи қурилма
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар Дециметрли ва метрли тўлқинлар диапазонидан телевидение ва радиоузатишда, ҳаракатдаги объектлар билан алоқада, навигацияда, радиолокацияда ва радиоастрономияда фойдаланилади. Ерда ҳаракатланувчи объектлар билан алоқа ўрнатувчи антенналар горизонтал нурлатишдаги йўналтирилмаган характеристикалардан мутлоқ устунликка эга бўлишлари ва ер сирти бўйича йўналган вертикал текисликда максимумга эга бўлиши керак. Қўйилган бу талабларни вертикал тебраткичли антенналар қониқтиради. Фақат уларни битта устунда бир - бирларига кўрсатадиган таъсирлари энг кам бўлган ҳолатда жойлаштириш керак. Бунинг учун антенна тебраткичлари металл устуннинг турли томонларида, ёки ўқлари бўйича мос тушган ҳолатда жойлаштирилади. Узатувчи антенналарнинг горизонтал текисликдаги йўналганлик характеристикалари кўпчилик ҳолатларда доирасимон бўлиши керак. Вертикал текисликда эса антенна ҳам яқин, ҳам узоқ масофаларда бирдек тенг тақсимланган майдон кучланганлигини ҳосил қилиши шарт. Узатувчи телевизион антенналарнинг таъсир зоналарини кенгайтириш мақсадида улар 180...350 м баландликдаги минораларга ўрнатилади. Битта частота каналида ишловчи узаткичлар орасидаги ўзаъро ҳалақитларни камайтириш учун ўзаъро перпендикуляр тебраткичлардан фойдаланилади. Яъни, ҳам вертикал ҳам горизонтал қутбланган тўлқинлар қўлланилади. Юқори жойлаштирилган антенналарга кучли шамол ва музли юкламалар, шунингдек, момақалдироқ разрядлари таъсир кўрсатади. Антенна тебраткичларини ишончлилигини ва яшинбардошлигини ошириш мақсадида мустахкам тарзда бевосита ерга уланиши, музларни эритувчи иситиш қурилмасига эга бўлиши керак. 1. Симметрияловчи қурилма Тебраткич токларининг асимметрияси. Носимметрик антеннага носимметрик фидерни бевосита улаш мумкин: агар антеннанинг кириш қаршилиги фидернинг тўлқин қаршилигига тенг бўлса марказий ўтказгич тебраткичга, ташқиси эса ерга уланади. Акс ҳолда антенна ва фидер ўртасига мослаштирувчи трансформатор жойлаштирилади. Коаксиал фидерни тебраткичга симметрияловчи қурилмасиз бевосита улаш (1.а-расм) тебраткич елкаларидаги токлар орасидаги фарқни, ҳамда фидернинг ички ўтказгичи сиртида токни юзага келтиради. Тебраткич елкаларидаги токларнинг асимметрияланишига сабаб, коаксиал фидернинг марказий ўтказгичига уланган елкалар ораси ва унинг ташқи ўтказгичлари орасида силжиш токи вужудга келади. Тебраткичнинг иккинчи елкаси фидернинг ташқи ўтказгичи потенциалига эга бўлганлиги сабабли бу ерда потенциаллар фарқи йўқ ва силжиш токи ҳосил бўлмайди. Агар симметрияловчи қурилмадан фойданилмаса, у ҳолда тебратгич елкалари турлича қўзгалади ва фидер токининг бир қисми унинг сирти орқали оқиб ўтганлиги сабабли паразит қутбланиш вужудга келади. Симметрик тебратгичлар коаксиал кабел орқали озиқлантирилганда уларни симметрияловчи қурилмалар ёрдамида мослаштириш лозим. Чунки кабельнинг қаршилиги 75 Oм, илмоқсимон тебратгичнинг кириш қаршилиги 290 Oм га тенг. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling