Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар


-расм. Симметрияловчи қурилма турлари


Download 0.82 Mb.
bet2/6
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1242406
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи

1-расм. Симметрияловчи қурилма турлари.
а-линияни тебраткичга бевосита улаш; б-таглик; в-илгак; г,д - U-тирсак;
е-стакан; ж-кенг полосали


Симметрияловчи таглик. Ушбу қурилма узунлиги 0.25λ ёки 0.75λ бўлган металл найчадан иборат бўлган икки ўтказгичли симметрик линиядан ясалади (1.б-расм). Линиянинг бир учи қисқа туташтирилган, иккинчисига эса симметрик антенна юкланган. Тагликнинг антеннага уланиш нуқтасидаги қаршилиги резонанс частотада жуда юқори (Z=iWtg kl=∞) ва унинг шунтловчи таъсирини эътиборга олмаса ҳам бўлади. Тагликнинг кучланиш тугуни ва қисқа туташув (0 нуқта) жойидаги ток дастаси орасида турғун тўлқин ҳосил бўлади. Коаксиал линия таглик ноль потенциал нуқтасидаги найчалардан бирига уланади ва тагликнинг антеннага уланган томонига бириктирилади: ташқи ўтказгич ўзи жойлаштирилган найчага, марказий ўтказгич эса иккинчи найчага уланади.
Шу билан фидернинг антенна эффекти бартараф этилади. Мослашган иш режими учун Ra=Wф бўлиши зарур.


2. Директорли антенна
Йўналтирилган антенналардан энг кўп тарқалгани директорли антенна ҳисобланади (2-расм). Ушбу антенна “тўлқинли канал” антеннаси деб ҳам юритилади. Директорли антенна битта актив тебратгич (фидер билан уланувчи тебратгич шундай номланади) ва бир нечта пассив тебратгичлардан ташкил топган (бу тебратгичлар манбага уланмайди, шу сабабли шундай номланади). Пассив тебратгич актив тебратгичнинг электромагнит майдони орқали қўзғатилади. Актив тебратгич сифатида илмоқсимон шунтли тебратгичлардан фойданилади.
Пассив тебратгич актив тебратгичга нисбатан максимал нурланиш йўналишига қарама-қарши бўлган йўналишда жойлашган бўлиб рефлектор деб номланади. «Reflektor» - қайтариш деган маънони англатади. Актив тебраткичнинг олдида жойлашган пассив тебраткичлар директорлар деб аталади. “Direktor” – йўналтирурчи, бошқарувчи деган маънони англатади. Берилган тебраткичлар тизими рефлектордан директорга томон йўналтирилган нурланишни таъминлайди.




Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling