Лекция №5 Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш
Download 416.14 Kb.
|
Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чулғомли лампаларни улаш схемалари
- Люминесцент лампаларни улаш схемалари
Лекция № 5 Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш. Методы соединения ламп, расчёт расхода электрической энергии. Чулғомли лампаларни улаш схемалари Оддий спиралли лампалар – кенг ишлатиладиган лампалар бўлиб, бу лампалар универсал, ўзгарувчан ва ўзгармас кучланишда ишлайди. Бу лампалар электр тармоғига асосан параллел уланади. Агар n та лампа кетма кет уланса, унда ҳар бир лампага тушадиган кучланиш тармоқ кучланишидан n марта кичик бўлади. Қуйида оддий чулғомли лампаларни электр тармоғига параллел ва кетма-кет улаш схемалари келтирилган. а б
б – кетма-кет улаш U = 220:6 = 36,7 V. Люминесцент лампаларни улаш схемалари Қуйида люминесцент лампаларни улаш схемаларидан энг кенг ишлатиладигани кўрсатилган. Бу ерда лампа катта индуктив қаршилик-дроссель ва лампанинг электродларни олдин қиздириш учун ишлатиладиган неон лампа-стартер билан ёқилади. Неон лампага ёндош конденсатор ҳам уланади. Лампани ёқишда стартерда разряд пайдо бўлади, бу разряд электродларни қиздиради ва лампани ёқиш кучланишини пасайтиради. Лампада разряд пайдо бўлганда электродлар орасида кучланиш пасаяди ва стартер учади, лампа ток ўчгангача ёниб туради. Дроссель ток кучини чегаралаш учун ишлатилади. Дроссельнинг параметрларини хисоблаш усули: Мисол учун 40 ватлик 122 сантиметрли узунчоқ люминисцент лампани 220 вольтли электр тармоғига улаш учун: лампанинг ток кучи 0,43 А, қувват коэфициенти 0.9, лампанинг кучланиши 40Вт / (0.43А х 0.9) = 102В. Кучланишнинг фаол кўрсатгичи 102В х 0.9 = 92 В, реактив кучланиши 102В х sqrt(1-0/9^2) = 44В. Дроссельда йўқотилган қувват ўртача 9-11Вт. Шунинг учун умумий қувват коэфициенти: 40вт+10Вт) / (220в х 0.43А) = 0.51. дросеельда фаол кучланишнинг пасайиши 220в х 0.51 х 102В = 15В. Реактив кучланишнинг кўрсатгичи 230В х sqrt(1-0.51^2)-44В = 154 В. Дроссельнинг фаол қаршилиги 15В/0.43А = 35Ом,реактив 154в/0.43=358 Ом. Дроссельнинг индуктивности (тармоқ частотаси 50Гц) 358/(2 х 31.4 х 50) = 1.1 Гн. Дроссель лампа стартер
Расм 5.2. Люминисцент лампани улаш схемаси
Download 416.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling