Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар
-расм. Спирал антеннанинг ЙД
Download 0.82 Mb.
|
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Логопериодик антенналар
6-расм. Спирал антеннанинг ЙД
Ўқ бўйича нурлатиш режимиинг афзалликлари: - максимал нурланиш йўналиш спиралнинг ўқи билан мос тушади; - антеннадаги ток югурма тўлқин қонуни асосида ўзгаради; - антенна ёрдамида нурлатилган электромагнит майдон ўқи бўйича доиравий қутбланишга эга бўлади. Антеннанинг баъзи бир бурчакларида қутбланиш ҳосил бўлади; - антеннанинг кириш қаршилиги деярли актив бўлади; - антенна яхши диапазон хусусиятларига эга бўлади. Спирал антенна югурма тўлқинли антенналар синфига киради. Унда югурма тўлқин тирқиш чўлғам ўрамлари 3 тадан кўп бўлган ҳолларда ҳосил бўлади. Одатда спирал антеннанинг ўрам, чўлғам узунлиги тўлқин узунлигига тенг қилиб олинади: L=λ, S=0,22L → бу L=λ, n=3…12 чўлғамлар сони; α = 100…150, Rкир=140L/λ-актив сон. Спираль антенна йўналтирилган таъсир коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида ифодаланади D=15(L/λ)2 ns/λ (2) Йўналганлик характеристикаси: F (φ) =cosφ*sin[(kn/2)(c/υ*L-Scosφ)] /sin[(k/2)(c/υ*L-Scosφ) (3) бунда, c/υ=1…1,4 - сусайтириш коэффициентлари; R = d/2 - спираль радиуси; S - чўлғамлар орасидаги масофа; L - битта чўлғам узунлиги; α - спиральнинг кўтарилиш бурчаги; n - чўлғамлар сони. Спирал антеннанинг тўла қувват бўйича йўналиш диаграммасининг кенглиги: 2υ0=1150 / L/λ (4) ярим қувват бўйича йўналиш диаграммасининг кенглиги: 2υ0,5=520 / L/λ (5) Конуссимон спирал антенналарнинг цилиндрсимон спирал антеннага нисбатан диапазонли хусусияти юқори. Спираль антеннанинг йўналиш хусусиятини яхшилаш мақсадида улар панжарасимон қилиб бирлаштирилади. Спирал антенна дециметрли, сантиметрли, баъзи ҳолларда метрли диапазонларда ишлатилади. 4. Логопериодик антенналар Логопериодик антенна (ЛПА) констурцияси электродинамик ўхшашлик (мослик) принципига асосланган. Шу принципга асосан ишчи тўлқин узунлиги m марта ўзгарганда тўлқиннинг электрик узунликлари ўзгармасдан қолади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling