Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи антенналар


Download 0.82 Mb.
bet4/6
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1242406
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дециметрли ва метрли тўлқинларда ишловчи

3. Спирал антенналар
Сунъий йулдошли алоқа тизимларида эллиптик ва доиравий қутбланишга эга бўлган тўлқинлардан фойдаланилади. Спирал антенналар бу каби қутбланиш ҳосил қилиш имконини беради.
Спирал антенна (4-расм) – ўзида спиралсимон ўтказгични мужассамлаштирган бўлиб, унинг бир учи очиқ, иккинчи учи коаксиал кабельнинг ички ўтказгичи билан туташтирилган. Коаксиал кабельнинг ташқи ўтказгичи эса қобиқ сиртидан ток оқиб ўтмаслиги учун ясси металл ёки панжарасимон экранга уланган. Шунингдек, у рефлектор вазифасини ўтайди ва антеннанинг орқага нурлатишини камайтиради.
Спирал антенналарнинг цилиндрсимон, конуссимон ва ясси турлари мавжуд (4-расм, а,б,в).
Цилиндрик антенна (5-расм) қуйидаги геометрик параметрларга эга: L - бир чўлғамнинг узунлиги, l - спираль антеннанинг узунлиги, d – чўлғам диаметри, α – спиралнинг кўтарилиш бурчаги. Бу параметрлар ўзаро қуйидаги боғлиқликка эга: L2=(πD)2+S2; α= arc tg s/πD; l=ns.
Спирал антеннанинг хусусий шакли ҳалқасимон антенна ҳисобланади (рамка), унда α →0 спирал чизиқли ўтказгичга айланади, α→900 спиралга айланади.





а) цилиндрсимон б) конуссимон в) ясси


4-расм. Спирал антенна турлари





5-расм. Цилиндрсимон спирал антенна ўлчамлари

Спирал антеннанинг йўналганлик хусусиятлари унинг кўндаланг ўлчамларига боғлиқ. Тўлқин узунлигига нисбатан кичик диаметрдаги чулғамларни элементар ва ясси рамка деб ҳисобласак, бу спирал антеннани ўқлари антенна ўқи билан мос тушувчи элементар электр рамкалар йиғиндиси деб қараш мумкин. Бундай антенна ўз ўқи бўйлаб нурлатмайди. Яъни, антенна ўқига перпендикуляр йўналишда нурлатади. У ЙД айлана кўринишига эга бўлади. (6-расм, а). Антенна ўқига параллел ва чулғамларига перпендикуляр текисликда ЙД 6.6,б-расм кўринишига эга бўлади. Бу режим йўналтирилмаган нурлатиш режими деб аталади. Агар оралиғида бўлса (6,в-расм) антеннанинг ўқ бўйича нурлатиш режими деб аталади. Спирал чулғамларининг диаметрини навбатдаги ошириш давомида спирал ўқи йўналишидаги нурлатиш йўқолади ва иккита йўналтирилган максимум юзага келади (6,г-расм).Спирал антеннанинг бундай режими конуссимон нурлатиш режими деб аталади.


а) б) в) г)


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling