Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс


Download 63 Kb.
bet1/7
Sana08.05.2023
Hajmi63 Kb.
#1444279
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шахс типлари


Шахс типлари
Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз:
1. Намойишкор шахс. Бу типга мансуб шахсларнинг хулқ-атворида намойишкорлик доимо сезилиб туради, улар барча хатти-ҳаракатларини намойишкорона бажаришни хуш кўришади. Атрофдагилар билан тез ва осонликча мулоқотга киришади, ишчан ва ҳаракатчан бўлишади. Ҳийла ва найрангга уста, ёлғон гапиришга мойил, олифта, маккор, хаёлпараст, ўз шахсини бўрттириб кўрсатувчи ва шу билан бирга бошқа бировларни бир-бирига тўқнаштириб жанжалли вазиятларни юзага келтиришни хуш кўришади. Мақтовталаб, манман бўлишади. Ҳар қандай ишга таваккал қилиб қўл уриб кўришади, раҳбарчиликка интилишади, атрофдагиларнинг эътиборида бўлишга интилиб яшашади. Одамлар билан тез тил топишиб кетишади, ҳар қандай вазиятга тез мослашиб олишади, агар уларнинг хатти-ҳаракатлари атрофдагилар томонидан тан олинмаса ёки эътибор қилинмаса, уларнинг кайфияти тез бузилади ва суҳбатни бошқа йўналишга ўзгартириб юборишади. Мана шундай пайтларда улар ўз фойдасига жанжалли вазиятларни юзага келтиришга уриниб кўришади ва бунга эришишади ҳам. Улар жудаям эгоист бўлишади, доимо диққат-эътиборда бўлишни хоҳлашади, мақтовга чанқоқ бўлишади, агар атрофдагилар уни мақтамаса, у ўзини мақтаб бошлайди, ёнидаги суҳбатдошини ҳайратда қолдирадиган уйдирмалар ўйлаб топади, ўзининг сўзамоллигидан фахрланиб юради. Унинг олдида бировни мақташнинг фойдаси йўқ, чунки бу унинг кайфиятини тушириб юборади, бундай пайтларда у суҳбатни яна ўз фойдасига буришга интилиб кўради ёки диалогни тўхтатиб қўя қолади. Мабодо у билан аввал оғирроқ вазиятлар рўй берган бўлса, суҳбат чоғида бу воқеани бўрттириб сўзлаб беради, атрофдагиларда унга нисбатан ҳамдардлик ва ачиниш ҳиссини пайдо қилишни хуш кўради. Агар унинг сўзларига эътибор қилинмаса, тез жаҳли чиқади, бироқ буни сездирмасликка ҳаракат қилади. У доимо атрофида одамларни тўплаб ваъзхонлик қилишни, жамоага етакчилик қилишни ёқтиради ва ўзи алоҳида кўзга ташланиб туришни истайди. У ёлғизликни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам у доимо мансабга интилади, ички туйғуларини рўёбга чиқарувчи, ўзини кўз-кўз қилишга катта имкониятлар яратиб берувчи ягона вазият - бу мансабдир. Шунинг учун ҳам у қандай бўлмасин бирор бир мансабни эгаллашни орзу қилиб яшайди. Аслида унинг хатти-ҳаракатлари доимо ҳам ҳақиқатга мос келавермайди, агар кичикроқ бир фавқулодда вазият юзага келса, жамоани йиғиб жуда катта шов-шув кўтаради, йиғин пайтида атайлаб зиддиятли вазият яратади, жамоа аъзолари ичидан айбдорни излай бошлайди, топа олмаса бировни-бировга тўқнаштириб айбдорни топиб олади ва унинг обрўсини ҳамманинг олдида ерга уриб ташлайди, ўзини эса фаол ҳимоя қилишга интилади. Жанжални ҳам ўз фойдасига ҳал қилиб, вазиятдан « қаҳрамон» бўлиб чиқишга уринади ва аксарият ҳолларда бунга эришади ҳам. Унда сиқиб чиқариш хусусияти (психоанализда Фрейд томонидан таклиф қилинган «сиқиб чиқариш» атамаси бор) кучли бўлади, яъни ўзига ёқмаган воқеа ва ҳодисалар тафсилотини хотирасидан ўчириб ташлаш қобилиятига эга бўлишади. Ёлғон гапириш унинг учун одатий ҳолдир, унинг ҳаёт тарзида ёлғон ва ҳақиқатлар шу даражада чалкашиб кетадики, кейинчалик гапирган гапларининг қайси бири ёлғону, қайси бири ҳақиқатлигини ўзи ҳам англай олмай қолади. Шунинг учун ҳам уларга кейинчалик бўлиб ўтган воқеалар айтиб берилса эслай олишмайди, бироқ ҳақиқатдан ҳам эслай олмаяптими ёки эслашни хоҳламаяптими, билиб олиш ўта мушкулдир. Бундай одамларни псевдолог, яъни ёлғончи деб ҳам аташади. Шу аснода уларнинг фикрлаш доираси кенглигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, баъзан инсон ҳайратда қоладиган ишларга таваккал қилиб қўл уришади ва ишчанлик қобилияти юқорилиги учун анча ютуқларга эришишади ҳам.


  1. Download 63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling