Етказувчи машиналар. Куракли конвейерлар. Умумий тузилиши ва қўлланилиши


Download 0.7 Mb.
bet1/3
Sana11.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1189707
  1   2   3

Етказувчи машиналар.Куракли конвейерлар. Умумий тузилиши ва қўлланилиши

Ҳозирги вақтда куракли конвейерлар кўмир конларининг лава, просек, печ, оралиқ ҳамда йиғувчи штреклар бўйлаб фойдали қазилмани ташувчи асосий технвкавий восита ќисобланади. Улар горизонтал ҳамда 25 градусгача бўлган қия лаҳимларда пастга ва юқорига қараб юк ташишда ишлатилиши мумкин.


Куракли конвейерлар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат (3.1- расм):

3.1 – расм. Куракли конвейер

1) конвейер гавда тузилишини ташкил килувчи бир-бири билан боғланадиган алоҳида – алоҳида секция 1 лар;


2) битта ёки иккита (баъзи ҳолларда учта) узлуксиз занжирдан иборат бўлган ва уларга маълум бир хил масофада махкамланадиган куракчалардан ташкил топган тортиш органи 4;
3) занжир билан илашувчи юлдузчаларнинг ўқлари ўрнатиладиган четки конструкциялар 1 ва 3.
Одатда, четки конструкцияларнинг биттасида юритувчи станция 2, бошқасида эса - тарангловчи қурилма 3 йиғилади. Конвейерларнинг баъзи турларида юритма ва тарангловчи қурилма битта четки конструкцияга жойлаштирилган бўлади, баъзиларида - иккала четки конструкцияда юритмалар жойлаштирилади.
Конвейер секциялари юк ҳамда тортиш органининг юкли шохобчаси жойлашадиган новдан ва тортиш органининг юксиз шохобчаси жойлашадиган нов ёки йўналтиргичдан ташкил топади.
Конвейернинг тортиш органи (куракчалар билан биргаликда) ҳаракатга келганда куракчалар юкни нов бўйлаб сирпантириб силжитиб боради.
Оддий куракли конвейерлар (улар «элтувчи» конвейерлар деб аталади) лавадаги бошқа жиҳозларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлатилади. Элтувчи конвейерлар, одатда, лавадан бир ёки икки қатор устун билан ажратилган иккинчи йўлга ўрнатилади ва фақат юк ташиш учун хизмат қилади. Шунинг учун улар нисбатан енгил рештак гавда тузилишига эга бўлади.
Куракли конвейерларнинг бошқа турлари ҳам борки, улар қазиш машиналари ва механизациялашган мустаҳкамлагичлар билан ишлашга махсус мосланган бўлиб, улар билан биргаликда конструктив ва ташкилий жиҳатдан боғланган ягона агрегатни ҳосил қилади. Бундай конвейерлар «агрегат» конвейерлар деб аталади. Улар анча бақувват ва оғир конструкцияга эга бўлиб биринчи йўлга бевосита иш жойи кўкраги олдига ўрнатилган бўлади, чунки иш жойи ортидан доимо сурилиб ёки қайта ўрнатилиб туради.
Агрегат конвейерлар, одатда, қазиш машиналари учун йўналтиргич вазифасини бажаради ва механизациялашган мустаќкамлагичларни иш жойи томонга суришда, улар учун таянч вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Конвейер бутун узунлиги бўйича бир йўла сурилиши (кўмир струг билан қазилган ҳолда) ёки қазиш машинаси - комбайн кетидан аста - секин сурилиб бориши мумкин. Охирги ҳолда ёнма-ён жойлашган секцияларнинг бир - бирига нисбатан қандайдир кичик бурчакка бурилиши хисобига конвейер гавда тузилиши қатлам текислигида эгилиши жоиз бўлмоғи керак.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling