Етказувчи машиналар. Куракли конвейерлар. Умумий тузилиши ва қўлланилиши


Download 0.7 Mb.
bet2/3
Sana11.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1189707
1   2   3
Куракли конвейерлар таснифи
Ер ости куракли конвейерлар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади:

  1. белгиланган мақсад (бажарадиган функцияларининг характери) бўйича – элтувчи, агрегат, тормозловчи. Элтувчи ва агрегат конвейерлар тўғрисида юқорида тушунчалар бериб ўтилган эди.

Тормозловчи конвейерлар кўмирни катта қияликдаги лаҳимлар бўйлаб пастка туширишда қўлланилади. Улар чанг кўтарилишини камайтиради, кўмир навини оширади, қия лик бурчаги ўзгарувчан бўлган қатламлардаги лаваларда кўмирнинг ташилишини таъминлайди.
2) тортиш занжири юкли ва юксиз шохобчаларининг ўзаро жойлашиши бўйича учта асосий турларга бўлинади: юксиз шохобча юкли шохобчанинг тагида жойлашган;
иккала шохобча битта горизонтал текисликда ёнма – ён жойлашган; юксиз шохобчанинг ёнида унга нисбатан маълум бурчак остида жойлашган.

Биринчи , энг кўп тарқалган, тури (3.2, а,б - расм) энининг ўлчамлари энг кичик бўлганлиги билан ажралиб турса, иккинчиси(3.2, в - расм) – баландлик ўлчамлари энг кичик бўлганлиги билан ажралиб туради ва шу туфайли у юпқа қатламларни қазиб олишда қўлланилади. Учинчи тури ( 3.3 - расм) биринчи иккита турининг афзалликларини ўзида қисман сақлаб қолади, аммо ишчи органи конвейернинг юксиз шохобчасида икки маротаба эгилиши билан боғлиš бўлган мураккабликларни келтириб чиқаради.


3) лавада янги жойга силжитиш (кўчириш) усули бўйича - бўлинувчан ва сурилувчан.
Биринчилари янги иш жойига бўлакларга бўлиниб кўчирилади. Иккинчилари – бўлинмасдан кўчирилади. Улар, ўз навбатида, бутун узунлиги бўйича бир йўла суриладиган қаттиқ (бикир) ва қисм - кисм билан суриладиган эгилувчан конвейерларга бўлинади.
4) конвейер гавда тузилишини йиғиш усули бўйича – ажралувчан ва ажралмайдиган секцияларга бўлинади. Биринчилари кўчириладиган конвейерлар учун характерлидир, чунки кўчириш ва йиғиш ишларини енгиллаштиради, иккинчилари – конструктив жиҳатдан соддароқ ва мустахкамроқ бўлиб, сурилувчи конвейерлар учун характерлидир.
5) занжирлар сони бўйича – битта, иккита ва учта занжирли; биринчилари – нисбатан енгил конструкцияли конвейерлар учун. Четкилари – оғир конструкцияли конвейерлар учун.
6) тортиш занжирларининг турлари бўйича - шарнирли бўлинувчан, шарнирли пластинасимон ва халқасимон.




3.3 –расм. Конвейернинг кўндаланг кесими схемаси





3.4-расм. Шарнирли бўлинувчан (а) ва пластинасимон (б) занжирлар


Шарнирли бўлинувчан занжир (3.4, б - расм) ларнинг афзалликлари: бўлакларга тез ажратиб қайта йиғиш учун қулайлилиги, нархининг нисбатан арзонлиги (занжир штамповка усулида тайёрланиши туфайли), шарнирлар текислигида битта звено бошқа звенога нисбатан бирмунча оғиши мумкинлиги, шундай бўлгач, бу занжирлар ўқи эгилувчан бўлган конвейерларда қўлланилиши мумкин.


Юқори навли пўлатдан тайёрланадиган тўғри ва эгилган пластинали занжир (3.4, б - расм) ларнинг афзалликлари: куракчаларни занжирга маҳкамлаш қулайлиги, юлдузча билан илашишнинг ишончлилиги ва нисбатан чидамлилиги.
Одатда икки (баъзи ҳолларда уч) занжирли конвейерларда қўлланиладиган халқасимон занжир (3.5 - расм)ларнинг афзалликлари: нисбатан енгил ва арзон, ҳамма йўналишлар бўйича эгилувчан. Юлдузчада илашишни таъминлаш учун бу турдаги занжирлар колибрланган бўлади. Калибрланган занжирларнинг ейилиши ва чўзилишини олдини олиш мақсадида уларнинг метали ва тайёрлаш технологиясига оширилган талаблар қўйилади. Ундан ташқари, занжирнинг ўлчамлари танланишида чидамлилик запаси нисбатан юқори бўлганлари олинади.

3.5-расм. Халқасимон занжир

7) юритмалар (юритма деганда, умумий ҳолда, юритгич ва узатувчи механизм тушинилади) сони бўйича - битта, иккита, учта ва тўртта юритмали. Юлдузчали битта юритувчи ўққа ишлайдиган иккита ярим қувватга эга бўлган юритма юритувчи юлдузчанинг ўлчамларини (айниқса баландлик бўйича) камайтириш мақсадида қўлланилади. Юритмалар конвейернинг иккала четида ўрнатилса, улар тортиш органининг максимал таранглигини камайтиради.



3.6-расм. Юритмаларни ўрнатиш схемалари
Учта юритмали конвейернинг бошига иккита юритма, охирига – битта, тўрт юритмалида эса - иккала томонига иккитадан юритма ўрнатилади (3.6, а - расм). Юритмаларнинг ўрнатилиши конвейерга нисбатан бўйлама ёки кўндаланг бўлиши мумкин (3.6, - расм). Биринчи ҳолатда редукторнинг тишли узатгичига битта конусавий узатгич киритилади.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling