Шахс типлари Леонгард шахснинг 10 та типини ажратиб ўрганди. Қуйида уларнинг таърифини келтирамиз: Намойишкор шахс


Download 63 Kb.
bet4/7
Sana08.05.2023
Hajmi63 Kb.
#1444279
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шахс типлари

Хавотирли шахс. Бу тоифага кирувчи одамлар бировлар билан дарров мулоқотга киришиб кета олишмайди, доимо хавотирда бўлишади, қўрқоқ ва уқувсиз бўлишади, ўзига ишонмайди. Улар қоронғуликдан, уйда ёлғиз қолишдан ва ҳайвонлардан қўрқишади. Ўз тенгдошларига қўшилиб кета олмайди, улардан ўзини четга олади, шовқинли, ўйин-кулгули жойларни ёқтиришмайди, мабодо бундай жойларда пайдо бўлиб қолишса ҳам уялиб четда томошабин бўлиб туришади. Агар уларнинг меҳнат ёки ўқув фаолиятини кимдир текширмоқчи бўлса ёки бирор бир фандан имтиҳон топширишга тўғри келса, бундай ҳолатларни у жуда оғир қабул қилади, ўзига ишончсизлиги яна кучаяди, жуда безовталана бошлайди. Агар бирор бир масала бўйича нутқ сўзлаш керак бўлса ёки аудиторияда маълумот бериш зарурати туғилса, у қаттиқ терга ботади, уялиб кетади. Шунинг учун ҳам улар ўз хоҳиши билан минбарга чиқиш-майди. Катталар ҳимоясига ўзини жон деб отади, бироқ уларнинг узундан-узоқ панд-насиҳатлари унда виждон азобини қўзғайди, ўзининг уқувсизлигидан ва уятчанлигидан азият чекади, шундай бўлса-да ўзини юпатиб юради, шундайлигидан сиқилиб баъзан йиғлаб ҳам олади. Уларда бурчга садоқат, масъулият ҳисси, юқори даражадаги ахлоқ ва одоб тамойиллари анча эрта шаклланади. Ўзида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш учун қудрати етадиган ишлар билан шуғулланишга интилади, ўша ерда ўз имкониятларини тўла очишга ҳаракат қилади.

Болалик пайтидан мавжуд бўлган уятчанлиги ва тортинчоқлиги сабабли катта бўлганда ҳам ўзи хоҳлаган одамлар билан тезда мулоқотга киришиб кета олмайди. Кўп гап кўтара олмайди, агар уни ноҳақ айблашса, ўзини ҳимоя қила олмайди, ўша ерда кучлироқ одамларнинг ҳимоясини хоҳлаб қолади. Атрофдагилар билан жанжалли воқеаларга кам аралашади, агар келишмовчиликлар орасига тушиб қолса, пассив иштирокчига айланади, холос. Улар билан дўстона муносабатларни бошлаш осон, улар ўз имкониятларини танқидий баҳолай олишади, хулқ-атворидаги камчиликларни ҳис этишади, ҳар қандай топшириқни бажаришга тайёр туришади. Уларни «Меҳрибонлик изловчилар» деб аташ мумкин. Улар ўзларини-ўзлари ҳимоя қила олмаганликлари сабабли ҳамкасблари томонидан кулгули воқеаларнинг қаҳрамонларига айланиб қолишади, шунинг учун бирон бир ножўя воқеа юз берса осонликча унинг бўйнига ағдаришади.


  1. Download 63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling