Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқ


Download 363.31 Kb.
bet133/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқ

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

33-модда.
...
(иккинчи қисм)
Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
...
(тўртинчи қисм)
Ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада йўл қўйилади.

Тезислар

Амалдаги Конституцияда ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, деб белгилангани ҳолда амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустасно эканлиги эътироф этилган эди.
Ушбу нормадаги “бошқа чеклашлар”, амалда ўрнатиладиган чекловларнинг мақсади ва доирасини аниқ тушуниш имконини бермас эди.
Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Конституцияда ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга мувофиқ фақат инсон, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига оид қуйидаги аниқ мақсадларда йўл қўйилиши белгиланмоқда:
– конституциявий тузумни ҳимоя қилиш;
– аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш;
– ижтимоий ахлоқни ҳимоя қилиш;
– бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
– жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
– давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш.
Кўриниб турибдики, ушбу норма сўз эркинлигини амалга оширишнинг шакллари бўлган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларни чеклашнинг доираси борасида доимий баҳсларга узил-кесил чек қўяди.
Қолаверса, янги таҳрирдаги Конституциядаги чекловларни ўрнатишга оид мақсадлар ҳам “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактнинг 19-моддаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида Европа Конвенциясининг 10-моддаси мазмунига тўлақонли мос келади.
Масалан, давлат халқнинг соғлиғи ҳимоя қилиш учун “Док-1 Макс” дорилари рекламасини чеклаши мумкин. Ёки жамоат тартибини сақлаш учун “Рёдан” каби субмаданият тарғиботига оид ахборотни чеклаш ҳаётий зарурат исбот талаб қилмайди.
Шу билан бирга юқоридаги чекловлар давлат органлари фаолиятига оид давлат сирига мансуб бўлмаган ахборотни излашга чеклов қўйишни тақиқлайди.
Демак ахборот эркинлиги соҳасидаги ҳуқуқлар бўйича оптимал мувозанатни таъминлаш учун ана шундай аниқ баён қилинган норманинг янги таҳрирдаги Конституцияга кириталаётганлиги ҳар томонлама оқилона ечим бўлиб хизмат қилади.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling