«т а с д и к л а й м а н» «Работак» мфй раиси: Р. Хидиров 2020 йил
Download 89.5 Kb.
|
Фидокор ёшлар Низоми 05.01.2019 йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Работак махалла фукаролар йигинида ташкил этилган
- 1-боб. Умумий қоидалар
«Т А С Д И К Л А Й М А Н» «Работак» МФЙ раиси: _____________ Р.Хидиров _____ ___________ 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2019 йил «19» январдаги 3/1/ққ-4/3-қ/қ-сон қарорига ИЛОВА Работак махалла фукаролар йигинида ташкил этилган «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3786-сон ҳамда 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ ташкил этиладиган «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари (бундан буён матнда – жамоатчилик гуруҳлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солади. 2. Жамоатчилик гуруҳлари ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига шунингдек, ушбу Низомга амал қилади. 3. Жамоатчилик гуруҳлари ўз вазифаларини амалга оширишда ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари, фуқаролар йиғини раислари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари билан ҳамкорлик қилади. 4. Жамоатчилик гуруҳларининг мақсади бегиланган ҳудуднинг осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органларига кўмаклашишдан иборат. 5. Қуйидагилар жамоатчилик гуруҳларининг асосий вазифалари ҳисобланади: кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўмаклашиш; кечки вақтда ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказиш мобайнида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиш; патруллик йўналишларида ҳуқуқбузарлик содир этган ёки шубҳали шахсларни ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш ва ички ишлар органларига олиб боришда кўмаклашиш; ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисалардан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган таҳдидларни бартараф этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига кўмаклашиш. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин. Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling