«т а с д и к л а й м а н» «Работак» мфй раиси: Р. Хидиров 2020 йил
Download 89.5 Kb.
|
Фидокор ёшлар Низоми 05.01.2019 йил
5-боб. Якуний қоидалар
32. Мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар органлари Кадрлар бўлинмалари жамоатчилик гуруҳлари аъзоларини муддатли ҳарбий хизматга юборилганлиги, ички ишлар органларига хизматга қабул қилинганлиги, олий ҳарбий ҳамда ички ишлар органлари таълим муассасаларига ўқишга киришда дастлабки танловга имтиёз берилганлиги, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари эса рағбатлантирилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар ой якунида ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим (бўлинмалари)га тақдим этиб боради. 33. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлим (бўлинма)лари катта инспекторлари ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда жамоатчилик гуруҳлари аъзолари фаолиятига оид ҳисоботни юритиб, ҳар ойнинг охирги санасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари кейинги ойнинг 3-санасига қадар Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига тақдим этади. 34. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чоралари кўрилади. Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling