«т а с д и к л а й м а н» «Работак» мфй раиси: Р. Хидиров 2020 йил
-боб. Жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
Download 89.5 Kb.
|
Фидокор ёшлар Низоми 05.01.2019 йил
2-боб. Жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
6. Жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади. Жамоатчилик гуруҳлари ички ишлар органлари бошлиқларининг ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасида қабул қилинадиган фармойишига асосан муддатли ҳарбий хизматга бориш, ички ишлар органларида хизмат қилиш, унинг олий таълим муассасаларига, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳамда бевосита маҳалланинг осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда ўз ҳиссасини қўшиш истагидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан ташкил этилади. 7. Жамоатчилик гуруҳлари азолари фуқаролар йиғинларида муддатли ҳарбий хизматга бориш, ички ишлар органларида хизмат қилиш, унинг таълим муассасаларига, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш ниятидаги номзодлар ҳамда бевосита маҳалланинг осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ёшлар аризасига кўра, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши ва фуқаролар йиғини раиси томонидан берилган йўлланмалар асосида шакллантирилади. 8. Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчиларга, республика олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодларга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлганлар, ички ишлар органларида хизмат қилиш учун мурожаат қилганларга, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашлари ва фуқаролар йиғинлари раислари фаол ёшларга жамоатчилик гуруҳига аъзо бўлиши учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ йўлланма беради. 9. Жамоатчилик гуруҳлари туман (шаҳар) ички ишлар органлари томонидан улар доимий яшайдиган маҳаллада шакллантирилади. Аҳоли гавжум бўладиган жамоат жойлари (бозор, хиёбон, истироҳат боғи ва ҳ.к.) мавжуд ёки криминоген вазият оғир бўлган фуқаролар йиғинларида аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик гуруҳлари кўпайтирилиши мумкин. 10. Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари хизмат олиб бориш жараёнида ажралиб туришлари учун 9х12 ҳажмдаги, 3х4 расми жойлаштирилган бейджик билан таъминланади. 11. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари йўлланма асосида юборилган номзодни жамоатчилик гуруҳига қабул қилинганлиги тўғрисида уч кунлик муддатда туман (шаҳар) мудофаа бўлимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари, ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши ва фуқаролар йиғинини хабардор қилади. 12. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик гуруҳларининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратадилар. 13. Жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (бундан буён матнда ёрдамчилар) зиммасига юклатилади. 14. Жамоатчилик гуруҳлари ўз фаолиятини ички ишлар органлари, Миллий гвардия бўлинмалари ходимлари ҳамда «Маҳалла посбони» ва жамоат тартибини сақлаш тадбирларига жалб этилган бошқа жамоатчилик вакиллари билан биргаликда белгиланган йўналишларда фаолият олиб боради. 15. Ёрдамчилар профилактика (катта) инспектори ва фуқаролар йиғини раиси билан ҳамкорликда: жамоатчилик гуруҳларига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган аниқ кўрсатмаларни, патруллик йўналишларини, ўзаро алоқа ҳамда ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилаб беради; жамоатчилик гуруҳларининг фаолиятини ва берилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатларини мунтазам назорат қилиб боради; жамоатчилик гуруҳлари томонидан маълум қилинган ҳуқуқбузарлик фактлари ва ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларни зудлик билан профилактика (катта) инспекторига етказади ҳамда жойида жамоат тартиби сақлаш чораларини кўради; жамоатчилик гуруҳлари аъзолари ўртасида тегишли ҳудудда осойишталикни таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликка, юриш-туриш қоидаларига ва ахлоқ-одоб мезонларига риоя этиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради; жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг хавфсизлиги ва фаолиятининг тўғри ташкил этилишига масъул ҳисобланади. 16. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига қонунга хилоф топшириқларни бериш, таркибида жиноят аломатлари ёки жиноятга алоқадор маълумотлар бўлган ҳамда бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи топшириқ ва вазифаларни бериш, уларни давлат ва хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш тақиқланади. 17. Ёрдамчилар профилактика (катта) инспектори билан келишган ҳолда жамоатчилик гуруҳлари аъзолари сонидан келиб чиқиб, уларнинг хизматини белгиланган йўналиш бўйича қуйидаги тартибда ҳар куни кўпи билан 4 соат қилиб белгилайди: Шаҳар ва туман марказларида: соат 16.00 дан 20.00га қадар; соат 20.00 дан 24.00га қадар. Қишлоқ ва овулларда: соат 20.00 дан 24.00га қадар. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг фаолият олиб бориш вақти ўқиш ва иш жараёнига салбий таъсир этмаслиги лозим. 18. Ёрдамчилар профилактика (катта) инспектори билан келишган ҳолда жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг бириктирилган патруллик йўналишларида хизматга чиқиши бўйича ойлик жадвал ишлаб чиқади ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарига тасдиқлатади. 19. Узрли сабаблар билан жамоатчилик гуруҳи таркибида фаолият олиб бормаган шахсларнинг олдинги хизмат соатлари бир йилгача сақлаб қолинади. Жамоатчилик гуруҳи аъзосининг яшаш манзили ўзгарганда, янги яшаш манзилидаги маҳаллада олдинги хизмат соатлари қўшилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. 20. Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига ҳужжатларини хизматга (ўқишга) қабул қилиш ҳамда бошқа имтиёзлар беришда уларнинг белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт мобайнида патруллик қилганликлари асос ҳисобланади. Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling