ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Фикр юритиш ва сўз эркинлиги ҳуқуқи
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
33-модда.
(биринчи қисм)
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.
...
|
Тезислар
|
Амалдаги Конституцияда ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эгалиги баён қилинган бўлсада, фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирда қонун билан чекланиши мумкинлиги белгиланган эди. Бу эса, инсонни инсон қилиб турувчи, ажралмас ва табиий бўлган фикрлаш қобилиятини чеклашни англатар эди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда эса, ушбу норма умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштирилиб, унда фикрлаш ҳуқуқига оид бирор бир чекловни назарда тутувчи норма мавжуд эмас.
Ўз навбатида, фикрлаш ҳуқуқини намоён қилишнинг энг асосий белгиси бўлган сўз эркинлиги янги Ўзбекистонда шиддат билан ривожланиб бормоқда.
Бу нималарда кўринади? Ўзбекистондаги ОАВ сони 2016 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тага етди. Ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгарди.
Шундай экан, янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинса, фикрлаш ва сўз эркинлиги Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози” сифатида бардавом бўлиши ҳамда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |