ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор
___________ Х.Т. Азизов
2022 йил “___” ___________
|
“Бошқарув маҳорати ва замонавий бошқарув”
(Давлат хизматчиларининг замонавий бошқарув компетенциялари)
ўқув курсининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Бошқарув кадрлари (давлат хизматчилари) малакасини ошириш курслари тингловчилари учун
Тошкент – 2022
Мазкур масофавий ўқув курсининг ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Кенгашининг 2022 йил “__” _____________ даги
“___”-сон мажлис баённомаси билан тасдиқланган.
“Бошқарув маҳорати ва замонавий бошқарув” ўқув курси бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида кундузги ва масофавий таълим олувчи тингловчилар учун мўлжалланган. Дастур маълум ёшдаги (катта ёш) олий маълумотга эга, турли соҳаларда инсон ресурсларини бошқаришда тажрибага эга бўлган кадрлар учун ишлаб чиқилган. Мазкур дастурнинг ишлаб чиқилишида устувор аҳамият касб этган тамойилларга кўра машғулотларда нафақат назарий билимлар, балки тингловчиларнинг амалий тажрибаларини ўрганиш ва муҳокама қилиш, умумлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш асосидаги кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, давлат бошқарувига оид мавжуд билим ва кўникмаларни изчил ривожлантириш назарда тутилган.
Ўқув курси «World Skills» (Бутунжахон маҳорат ва кўникмалари)нинг ҳалқаро стандартларига таянган ҳолда шакллантирилиб, малакали бошқарув кадрларини тайёрлаш асосида кадрлар заҳирасини бойитиш ва уларнинг бошқарув компетенцияларини такомиллаштириш назарда тутилган.
Ўқув дастури бошқарув кадрларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари асосида тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |