Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси
Натижага йўналганликка доир компетенциялар
Download 279.5 Kb.
|
Тулдирилди Кантракт ўқув дастури 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАШКИЛИЙ-МЕТОДИК ҚИСМ
Натижага йўналганликка доир компетенциялар:
ходимлардан оқилона фойдаланишга йўналтириш уларнинг шахсий, ишбилармонлик ва касбий сифатларини ўрганиш орқали натижани прогнозлаш; бюрократияга қарши тура олиш малакаларини ривожлантириш; ўзида ташаббускорлик сифатини ривожлантириш; фаолиятни мақсадли ташкил этиш ва натижадорликка эришишига оид малакалари ошади; бошқарувнинг асосий вазифалари: мақсадни белгилаш, режалаштириш, ижрони ташкил этиш, рағбатлантириш ва назоратни амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш. ТАШКИЛИЙ-МЕТОДИК ҚИСМЎқув курсининг мақсад ва вазифалариЎқув курсининг мақсади тингловчиларга бошқарув бўйича назарий ва амалий билимлар бериш, уларни амалиётда қўллай олиш қобилиятини шакллантириш орқали бошқарув кадрларининг малакасини оширишдан иборат. Шунингдек, кадрлар сиёсатини юритишда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни инобатга олиш, персонални бошқариш ва уларни касбий ривожлантиришга оид стратегияни ишлаб чиқиш, кадрларни давлат фуқаролик хизматига мослаштириш ва йўналтириш кўникмаларини ривожлантириш, давлат хизматчилари малакасини ошириш, ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, кадрларни бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш, оқилона қарорлар қабул қилиш каби кўникмаларини ошириш ҳамда маълум мақсадларга эришиш йўлида ходимларни сафарбар қилиш вазифаларини муваффақиятли ҳал эта оладиган бошқарув кадрларини тайёрлаш устувор мақсадлардан ҳисобланади. Шу мақсадлардан келиб чиқиб ўқув курси қуйидаги вазифаларни белгилайди: мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини англаш; давлат хизматчиларида юксак ахлоқий қадриятлар ва бошқарувда маданиятнинг муҳим эканлигини билиш; бошқарувда замонавий ахборот-комуникация технологияларни қўллаш кўникмаларини ривожлантириш; мамлакатимизда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришнинг аҳамиятини англаш; мақсадни белгилаш, режалаштириш, ижрони ташкил этиш, рағбатлантириш ва назоратни амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш; иш фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи мезонларни аниқлаш ва уларга таяниб ишлаш малакасини қарор топтириш; давлат хизматчиларнинг ўз вақтини режалаштириш амалиётини танқидий таҳлил қилиш бўйича янги билимларни бериш; устуворликлардан келиб чиққан ҳолда мақсадларни белгилаш ва ишларни режалаштириш кўникмасини шакллантириш; бошқарувда тизимли таҳлил қилиш ва форсайт бўйича янги билимларни ўзлаштириш, бу борада хорижий ва миллий тажрибани уйғунлаштириш кўникмасини ривожлантириш; раҳбарлар узоқ келажакни башоратлашда янгилик ва ўзгаришларга таяниши ва анъанавий тизимнинг янгиликлар таъсирида ўзгаришини олдиндан кўра билишлари; бошқарувда креатив ва дизайн фикрлаш, самарали музокараларни олиб бориш ва натижаларга йўналтирилган бошқарув бўйича малакаларини ошириш; раҳбарнинг замонавий қиёфаси ва омма олдида муваффақиятли чиқиш кўникмаларини ривожлантириш; ваколатларни узатиш ва вазифаларни тўғри тақсимлаш кўникмаларини ривожлантириш, шу орқали самарадорликка эриши малакаларини ривожлантириш; раҳбарларнинг касбий фаолиятида стресснинг юзага келишига таъсир кўрсатувчи омилларни енгиб ўтиш ҳамда барқарор психологик муҳитни таъминлаш ва унинг профилактикасини жорий этиш кўникмаларини ривожлантириш; эмоционал толиқишнинг вужудга келишига таъсир этувчи омиллар, жтимоий-психологик таъсирлар, уларнинг профилактикаси ва психологик ёрдам усулларни ишлаб чиқиш, ўз-ўзига ишонч ва шахсий барқарорлик кўникмаларини ривожлантириш; шахсий ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш, соҳага оид “Йўл хариталари”ни тўлдириш, ҳафталик ва ойлик иш режалари тузиш. “Бошқарув маҳорати ва замонавий бошқарув” ўқув курси мавзулари бошқарувда иштирок этувчи ходимларга иш жараёнида зарур бўладиган билимларни бериш учун миллий бошқарув тажрибаларимиз ва илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида ишланган. “Бошқарув маҳорати ва замонавий бошқарув” ўқув курси мавзуларини ўрганишда ўқув курсининг блоклари янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устувор вазифалари, раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданияти, шунингдек, жамоани шакллантириш, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш, раҳбарнинг мулоқот самарадорлиги, вақтни бошқариш, раҳбар кадрларда эмоционал толиқиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш борасида тўпланган билим ҳамда тажрибаларни қўллаган ҳолда ўрганиш талаб этилади. Download 279.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling