Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси


Бошқарувда тизимли таҳлилга доир компетенциялар


Download 279.5 Kb.
bet4/14
Sana16.04.2023
Hajmi279.5 Kb.
#1358341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Тулдирилди Кантракт ўқув дастури 2022

Бошқарувда тизимли таҳлилга доир компетенциялар:
давлат хизматчилари билан ҳамкорлик қилиш ва жамоада ишлашга тайёрлаш;
бошқарувнинг асосий вазифалари: мақсадни белгилаш, режалаштириш, ижрони ташкил этиш, рағбатлантириш ва назоратни амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш;
бошқарувда йўл қўйиладиган хатоларни таҳлил қилиш;
мулоқотда коммуникатив тўсиқларни енгиш, фаол тинглаш ва ўзгаларни ишонтириш кўникмасини шакллантириш;
вазиятни тизимли таҳлил қилиш, ютуқ ва камчиликларни холис баҳолаш;
рационал фикрлаш, аниқ ва мантиқий мулоҳаза юритиш;
мақсадга йўналтирилган самарали қарорлар қабул қилиш;
бошқарувда муаммоларни аниқлаш ва уларни ўрганишнинг замонавий усулларини қўллай олиш;
бошқарувда қўл остидагилар фаолиятини баҳолаш малакаларини ривожлантириш;
стресснинг келиб чиқиш сабаблари, иш фаолиятида стресс жараёни ва унинг қарор қабул қилишга таъсири, зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш кўникмаларини шакллантириш;
раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданиятининг асосий тамойиллари, талаблари ва мезонларини таҳлил қилиш билимларига эга бўлади.
Бошқарув қадриятларига доир компетенциялар:
Бошқарувда ваколатларни узатишда ўзаро ишонч, ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилиш ва жамоада ишлашга тайёрлаш;
халқ билан ишлаш масъулиятини ҳис қилиш қобилиятини шакллантириш;
раҳбарда шахсий намунага доир сифатларини ошириш;
инсонпарварлик тамойилларини ҳурмат қилишга доир сифатларини ривожлантириш;
стресс ҳолатларининг олдини олиш, турли вазиятларда шахсий-касбий ва жамоавий эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда жамоани бошқариш кўникмаларини ривожлантириш;
муносабатларни бошқариш, низоларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш борасида малакага эга бўлади.
Бошқарувда мослашувчанликка доир компетенциялар:
зиддиятларни бошқариш ва муносабатларни самарали йўлга қўйиш;
кутилмаган вазиятларга ижобий моносабатда бўлиш, стрессларни бошқариш ва оптимизмни риволантириш;
бошқарувда юзага келган ҳолатни аниқ тушуниш ва ўзгаришларни тўғри баҳолай олиш;
ходимлар диққатини ўзгаришларга қарата олиш каби кўникма ва малакаларга эга бўлади;
низоли вазиятларда вужудга келадиган объектив ва субъектив омилларни адекват баҳолаш, уларни бартараф этишга қаратилган энг мақбул қарорларни қабул қилиш каби кўникма ва малакаларга эга бўлади.

Download 279.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling