КУРСНИ ЎЗЛАШТИРИШ НАТИЖАСИДА ШАКЛЛАНТИРИЛАДИГАН КОМПЕТЕНЦИЯЛАР:
Бошқарув профессионализмига доир компетенциялар:
бошқарувда кадрларни тўғри танлаш ва тайинлаш қобилиятини шакллантириш;
бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш;
бошқарув функцияларини тўғри бажариш ва бошқарув вазифаларини самарали ҳал этишга тайёрлаш;
бошқарувда ваколатларни узатиш, вазифаларни тақсимлаш ва назорат қилиш;
бюрократик бошқарувга қарши билим ва кўникмалари ривожлантириш;
бошқарувда стрессни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, ўз-ўзини баҳолаш, бошқариш, вужудга келадиган салбий ҳолатлар билан ишлаш ҳамда турли кутилмаган вазиятлардан чиқиш кўникмаларини шакллантириш;
вақтни бошқариш ва ундан унумли фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалари ривожлантириш;
қарорлар қабул қилишда одамларнинг эҳтиёжлари, мавжуд имконият ва хавф-хатарларни ҳисобга олиш кўникмасини ривожлантириш;
қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш кўникмасини шакллантириш;
устуворликлардан келиб чиққан ҳолда мақсадларни белгилаш ва ишларни режалаштириш кўникмасини шакллантириш;
раҳбарларнинг ўз вақтини режалаштириш амалиётини танқидий таҳлил қилиш;
башоратлашда форсайт усулларидан кенг фойдалана олиш ва келажакни башоратлашда муқобил сценарийлар ярата олиш;
давлат хизматчилари муносабатларини бошқариш, низоларни ҳал этиш борасида малакага эга бўлади.
Лидерлик сифатига доир компетенциялар:
ташкилотчилик ҳусусиятларини ривожлантириш;
бошқарувдаги муаммоларини ҳал этишда ташаббускорлик сифатини шакллантириш;
бошқарувнинг самарали шакл ва усулларини қўллаш;
оғзаки ва ёзма нутқни мантиқий тўғри, аниқ ва асосланган ҳолда шакллантириш қобилиятини ривожлантириш;
давлат хизматчисиннинг халқ билан самарали мулоқот қилиш малакасини ошириш;
давлат хизматчиси ахлоқий сифатлари ва бошқарув маданияти даражасининг ташкилот ривожига таъсирини кўрсатиб бериш;
давлат хизматчилари мотивациялаш ва стрессни бошқариш малакасини ошириш;
бошқарувдаги муаммоларни ҳал этишда инсонларни бир мақсад сари бирлаштириш орқали лидерлик харизмасини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |