Қутуриш касаллигигини олдини олайлик


Download 419 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi419 Kb.
#1559416
Bog'liq
қутуриш


ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГИНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК.
Қутириш , одамни қутурган хайвонлар , чунончи қутурган ит , мушук, тулки, бўри ёки чиябўри кабиларнинг тишлашидан келиб чиқади. Кўршапалаклар ва бошка ҳайвонлар ҳам қутиришни тарқатиши мумкин.
Касаллик асосан қутурган ит тишлаганда ёки сўлаги жароҳатланган терига тушганда юқади.
Қутурган ит белгиси:
эгасига итоат қилмайди;дуч келган нарсаларни ғажийди;жуда кўп сўлак оқади;сувдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади;ҳайвон ёки одамни тишлаган ит қутурган бўлса, 10 кун ичида ўлади ёки бедарак йўқолади.
Қутириш белгилари:
Ҳайвонларда:
Жуда бўшашиб , қимирламай ётади ёки ғалати ҳаракатлар қилиб жуда жонсарак бўлиб қолади.
Оғзидан кўпик, сулак чиқиб туради, еб-ича олмайди.
Баъзан қутурган ҳайвонлар, ёнидаги бирор кимсани ёки бирор нарсани тишлаб олишлари мумкин. . (ғалати ҳаракатлар)
Ҳайвон 5- 7 кунда ўлиб қолади.
Одамларда :
Тишланган жой оғрийди ва қичишади ( қимирлайди)
Нафас мароми ўзгариб, ҳозиргина қаттик йиғлаган одамдек нафас олади.
Ютинганда қийналади ва оғрик сезади. Кўп қуюк, ёпишқоқ сўлак чиқаради.
Одам бундай таъсуротдан қаттик қўзғаладиган , жуда асабий ёки жуда таъсирчан бўлиб қолади. Хаводан, сувдан, ёруғликдан қаттиқ қўрқади.
Аччиғидан титраб қолиши мумкин.
Ўлим яқинлаган сари , тутқаноқлар кучаяди ва одам фалаж бўлиб қолади.
Агар бирор кимсани ҳайвонлар тишласа дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
* Ҳайвонни бир хафтага боғлаб ёки қафасга қамаб қўйиб, кузатиш керак.
* Агар ҳайвон бир ҳафта ўтмасдан ўлиб қолса ( ёки ўлдирилса, ёки ушланмаса), тишлаган одамни қутиришга қарши керакли эмлашлар қилиниши мумкин бўлган тиббиёт масканига олиб боринг.
Касалликни олдини олиш :
Уйингизда итингизда юқоридаги ҳолатлар кузатилса дарҳол, ветеренария ходимларига хабар бериш лозим.
Итларни эмлаш учун махсус шифо маскани (ветеринария)га олиб боринг.
Кўриниши касал ёки ғалати ҳаракатлар қилаётган ҳар қандай ҳайвонлардан болаларингизни узоқроқда тутинг.
Касал ёки ғалати ҳаракат қилувчи ҳар қандай ҳайвонга дуч келсангиз жуда эҳтиёт бўлинг . Ҳатто у хеч кимни тишламаса хам, кесилган , шилинган жойга сўлаги тушганда , қутуришни келтириб чиқариши мумкин.
Қутуриш касаллиги 100% ўлим билан тугайди.
Инсоният дунёга келибдики, қанчадан – қанча
касалликларни бошидан кечирган, кўрган, аммо
қутурган ит тишлаб заҳарланган одамни кўришдан
ортиқ қўрқинчли ва даҳшатли касаллик бўлмаса керак.”
Д.Самойлович
Касалликнинг олдини олиш йўллари:
Хонадонда боқиладиган итларни ҳар баҳорда қутуришга қарши эмлатиш зарур;
дайди итларга бефарқ бўлмаслик уларга қарши курашиш лозим;
итларни кўчага бўйинтуруқ ва тумшуқтасмада олиб чиқиш керак;
ҳайвон ёки одамни тишлаган итни албатта ветеринар кузатувига олиб бориш зарур.
Ит тишлаган жароҳат жойини дарҳол хўжалик совунидан 20% эритма ҳосил қилиб (100 грамм сувга 20 грамм хўжалик совуни ) юқоридан пастга қараб ювилади.Жарохатнинг атрофига йоднинг спиртли эритмасини суртиш керак. Зудлик билан шифохонага олиб бориб қутуриш касаллигига қарши эмланиши керак. Эмлаш курсини қолдирмасдан , кечиктирмасдан фаол даражада олиш керак.
Аввалом оила аъзоларингизни , айниқса болаларингизни эҳтиёт қилинг .
Ҳар бир касалликни даволашдан кўра уни олдини олиш осонроқдир.
Download 419 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling