Италиянинг монополияга қарши курашиш органи


Download 27.71 Kb.
bet1/2
Sana08.03.2023
Hajmi27.71 Kb.
#1251800
  1   2
Bog'liq
Италия монополияга қарши курашиш органи


ИТАЛИЯНИНГ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ
КУРАШИШ ОРГАНИ
Италия Монополияга қарши курашиш органи нодавлат ташкилот ҳисобланиб (анг; Italian Competition Authority, рус; антимонопольный орган Италии) Италияда рақобатни тартибга солувчи орган ҳисобланади. Ташкилот 1990 йил 10 октябр куни Италиянинг 287-сонли қонуни билан ташкил топган. Монополияга қарши курашиш органи Давлат органлари мансабдор шахслари билан манфаатлар тўқнашувини назорат қилиш вазифасини бажариш билан бир қаторда Италияда рақобатни тартибга солувчи орган сифатида Европа ҳамда Италия Истеъмолчилар хуқуқини ҳимоя қилиш қонунлари ижросини таъминлайди. Рақобат бошқармаси Италиянинг Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг бюджетдаги махсус ҳисоб рақамидан ажратмалар ҳисобига молиялаштирилади. 2006 йилдан ташкилот қисман ўзини-ўзи молиялаштиришни жорий қилиб, ўз фаолиятини амалга оширишда ушбу маблағларни мустақил равишда тасарруф этади. Фаолияти натижалари бўйича йиллик ҳисоботни Италия Вазирлар Кенгаши раисига тақдим этади. Монополияга қарши курашиш органига ташкилот президенти раҳбарлик қилади. Ҳозирда Монополияга қарши курашиш органи президенти Роберто Рустичелли ҳисобланади.
Монополияга қарши курашиш органи фуқароларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳокимият ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида рақобатга зид келишувларга, устун мавқеини суистеъмол қилишга, шунингдек, рақобатга зид бўлган устун мавқеини ташкил қилиш ёки мустаҳкамлаш мумкин бўлган концентрацияларга (масалан, қўшилиш ва қўшиб олиш кабилар) қарши кўрашиш чораларини кўради. Бундан ташқари, агар мавжуд ёки таклиф қилинаётган қонунчилик ва маъмурий чораларда рақобатни чеклаш ҳолатларини келтириб чиқарадиган бўлса, ҳукуматга, парламентга, вилоятлар ва маҳаллий ҳокимиятларга расмий хулоса юборади. Монополияга қарши курашиш органи, шунингдек, истеъмолчиларни нотўғри рекламадан ҳимоя қилиш, рақобатчилар томонидан ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини обрўсизлантириш ёки чалкашликларга олиб келиши мумкин бўлган қиёсий реклама ҳамда корхоналар ўртасида адолатсиз тижорат амалиётларидан ҳимоя қилиш каби бошқа ваколатларга ҳам масъулдир.
Монополияга қарши курашиш органининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Бозорда устун мавқеини суистеъмол қилишни олдини олиш чораларини кўриш;
Рақобат шартлари путур етказувчи ёки рақобатни чеклаши мумкин бўлган картель келишувларига қарши чорларни кўриш;
Устун мавқеини концентрация кўрсаткичлари ҳамда бозор таъсирига қарши чоралар кўриш;
Истеъмолчиларни чалғитувчи ёлғон реклама ва эълонлар ҳамда ноҳалол рақобат савдоларидан ҳимоя қилиш;
Италия ҳукуматининг мансабдор шахслари манфаатлар тўқнашувига қарши назорат олиб бориш, шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга жазо чоралари қўллаш.
Монополияга қарши курашиш органи рақобатга зид ҳаракатлар ҳамда картел келишувларнини аниқлаш ҳамда уларга қарши чоралар қўллашда liency programm дан фойдаланади.
leniency program- Картел иштирокчиларидан бирортаси фош этилиши, натижада унга қўлланиладиган жазо чораларидан озод бўлиши мақсадида Монополияга қарши курашиш органига ихтиёрий равишда мурожаат қилади ва ўз айбини тан олади. Керакли далилларни тақдим этади. Айбини тан олганлик ва хуқуқбузарликни очиб беришда ёрдам берганлик учун, картелнинг ушбу аъзоси жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилинади. Қолган хуқуқбузарлик иштирокчилари эса тўлиқ жавобгарликка тортилади.
Италияда рақобат билан боғлиқ ҳаракатлар татибга солувчи хужжат 1990 йил 10 октябрда Рақобат ва бозорни ҳимоя қилиш қоидалари тўғрисида 287-сонли қарори қабул қилинган.
Рақобат ва бозорни ҳимоя қилиш қоидалари 6 та қисм, 6 та бўлим 34 та моддадан иборат:
1-қисм. Келишувлар, устун мавқеини суистеъмол қилиш ва концентрация операциялари бўйича қоидалар.
1-модда. Қўллаш доираси ва Жаҳон хамжамияти хуқуқ тизими билан муносабатлар.
2-модда. Рақобат эркинлигини чекловчи битимлар.
3-модда. Устун мавқеини суистеъмол қилиш.
4-модда. Рақобат эркинлигини чекловчи битимларни таъқиқлашдаги истиснолар.
5-модда. Бирлашиш операциялар.
6-модда. Рақобат эркинлигини чекловчи концентрация операцияларини таъқиқлаш.
7-модда. Назорат.
8-модда. Давлат корхоналари ва қонуний монополия.
9-модда. Ўз ишлаб чиқариш.

Download 27.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling