Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 80.06 Kb.
bet15/21
Sana01.01.2023
Hajmi80.06 Kb.
#1074315
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
ПҚ-3651 05.04.2018 (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни обод қилиш, ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилоти ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тўсиқ қуриш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш;
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шериги ихтиёрида қолса, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини ва махсус контингентни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ҳажмда) ўрнатиш. Бунда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари устувор равишда ўқишга қабул қилинади.
(76-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-боб. Мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш тартиби
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Хусусий шерикка 20 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилоти бириктирилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
79. Битим тузилгач, давлат шериги бир кунлик муддатда хусусий шерик-танлов ғолиби аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
80. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва Комиссиянинг қарорини объект қурилиши учун ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.
81. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.
82. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
(82-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади
83. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
84. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.
85. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:
молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;
зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.
86. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;
ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
бириктирилган мактабгача таълим ташкилотини оталиққа олиш, жумладан уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ашё ва анжомлар, ўйинчоқлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.
(86-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
87. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)

Download 80.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling